сентябр 26, 2018 10:21 Asia/Tashkent

Америка қўшма штатлари халқаро қонун-қоидаларга зид равишда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган кўп қиррали битимдан чиқиб кетди. ядровий келишув бўҳронни бартараф этиш учун ўн йилдан кўпроқ вақт давомида қизғин музокаралар ва дипломатик саъй-ҳаракатлар  натижасида эришилган келишув

Эрон ислом жумҳурияти президенти сешанба куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 73-сессиясидаги чиқишида, ядровий келишув бўҳронни бартараф этиш учун ўн йилдан кўпроқ вақт давомида қизғин музокаралар ва дипломатик саъй-ҳаракатлар  натижасида эришилган келишув деб атади ва шундай таъкидлаб ўтдики, Америка қўшма штатлари халқаро қонун-қоидаларга зид равишда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган кўп қиррали битимдан чиқиб кетди. 

Ирна ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний Американи халқаро муносабатларда ўз қудратини кўрсатишга уринмоқда деб атади ва Бирлашган миллатлар ташкилоти ўз резолюцияларини ушбу ташкилотнинг айрим аъзоларининг сайлов ўйинлари ва тарғибот-ташвиқотларининг таъсирида бекор қилинишига рухсат бермаслиги кераклигини маълум қилди. 

Эрон президентига кўра, АҚШ давлатининг Эронга нисбатан тутган позицияси ва сиёсати охир-оқибат барбод бўлади. Эрон ислом жумҳуриятининг ташқи сиёсатдаги ёндашуви халқаро тан олинган норма ва ҳуқуқлар принципларига қатъий амал қилишга қаратилгандир. 

Ҳасан Руҳоний америкалик расмийларнинг Эрон билан музокара ўтказиш учун пропаганда жестларига ҳам ишора қилиб шундай айтдики, Эрон қайси меъёрларга асосан, ўз мажбуриятларига риоя қилмайдиган АҚШ давлати билан янги келишув бўйича музокара ўтказиши мумкин. Негаки, АҚШ ҳар доим халқаро ҳуқуқларга хилоф тарзда ўз зиммасига олган вазифаларини ижро этмаган. 

Эрон президентининг айтишича, ҳар қандай музокаралар ядровий келишувнинг давом этиши учун ва БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюцияси доирасида амалга ошади. 

Ҳасан Руҳоний Эрон сиёсатини, жанг ёки таҳдид эмас, ёки санкция ва зўравонлик эмас, балки қонунга амал қилиш ва ўз мажбуриятларига содиқона ёндашиш деб атади ва Эрон бутун Ўрта Шарқ минтақасида тинчлик ва демократия ўрнатилишини қўллаб қувватлайди деб қўшимча қилиб ўтди. 

Ёрлиқ

Шарҳ