ноябр 25, 2018 17:52 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон барча мусулмонларга дўстлик қўлини узатади
    Ҳасан Руҳоний: Эрон барча мусулмонларга дўстлик қўлини узатади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон ҳамма мусулмонларга биродарлик ва дўстлик қўлини узатади 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний якшанба куни Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг "Исломий бирлик"ка бағишланган 32-конференцияда иштирок этган тизим масъуллари ва меҳмонлар, исломий мамлакатлар элчилари ва турли синф вакиллари билан учрашган чоғларидаги нутқларидан олдин чиқишларида шундай айтдики,

душманлар Эронни исломий инқилобдан олдинги даврга ўхшаб иш олиб боришини хохлашади ва минтақадаги мазлум халқларга ёрдам қилмаслигини исташади. Аммо, Эрон ислом жумҳурияти Ислом пайғамбари с.а га эргашиб қудратларнинг санкцияларидан ва такфирларидан қўрқмайди. 

Ҳасан Руҳонийга кўра, Эрон ўз қўшниларини биродар деб билади ва минтақа тинчлигини ўзининг осойишталиги деб билади. Мустабидларнинг такфирчи ёлланмалар орқали минтақани нотинч қилиши ҳамда Эрон миллатига қарши санкцияларни жорий этиш орқали босим ўтказиш ҳаракатларининг бари натижасиз тугайди деб айтди. Унинг маълум қилишича, минтақада фирибгар ирқчилар ҳар куни Фаластин халқини қатли ом қилишади ва Яман халқини бомбардимон қилмоқда.   

Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти мусулмонлар, масиҳий ва яҳудий экстремистларнинг ҳамкорлигига ишора қилиб, шундай айтдики, бугунги кунда такфир шиорлари билан минтақа ва жамиятни нотинч қилиш, ислом номи ва қуръон билан маданий обидаларни йўқ қилиш ва инсонларни ўлдириш ҳамда осойишталикни издан чиқаришмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Эрон ислом жумҳурияти бирлик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик, раҳимдиллик ва ҳикмат билан ушбу қадриятларга етишда Ислом пайғамбари Муҳаммад с.а нинг таълимотларига қатъий амал қилиш талаб этилади.  

Ёрлиқ

Шарҳ