декабр 08, 2018 13:43 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти терроризм муаммоси, Эрон халқининг ушбу хавфли оқимга қарши курашиши йўлидаги саъй ҳаракталари ва иродасига заррача халал етказолмаган ва етказолмайди, деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти  минтақанинг 6 мамлакати парламенти раислари иккинчи конференциясининг очилиши маросимида сўзлаган нутқида, Эрон ислом жумҳуриятининг  терроризмдан энг кўп жабр кўрган мамлакат эканлигини баён қилар экан, Эрон терроризмга қарши курашда моддий ва маънавий зарарлардан ташқари, кўп қурбонлар ҳам берган,  деб таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек   эндиликда АҚШ ва Европада Ғарб давлатлари томонидан ҳимоя этилаётган терроризмга қарши кураш жараёнида фақат ўтган 40 йил мобайнида Эроннинг 17 минг тинч аҳолисининг қурбон бўлганини ушбу зарарлар жумласидандир,  деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний  кучлироқ минтақа идеясини ижро этиш учун 8 та  стратегия таклиф қилиши билан, Теҳрон давлати қудратли минтақани ташкил этишда қатнашишга тайёрдир деб изоҳлади.

Руҳоний шунингдек, Хитой билан тижорат урушни йўлга қўйган, Покистонни таъна қиладиган, Афғонистонни таҳқирловчи, Туркияга танбиҳ берувчи, Россияга таҳдид қилувчи ва Эронга қарши санкция қўлловчи мамлакат барча муносабатларга барҳам берадиган мамлакат эмасми? Биз бундай мамлакатга,  яъни АҚШга қарши курашамиз!, деб эълон қилди. 

Ёрлиқ

Шарҳ