декабр 25, 2018 17:01 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Теҳрон ва Баку алоқаларини янада мустаҳкамлашни таъкидлади
    Ҳасан Руҳоний Теҳрон ва Баку алоқаларини янада мустаҳкамлашни таъкидлади

Эрон президенти Теҳрон-Баку муносабатларини барча томонлама мустаҳкамлаш ва икки томонлама келишувларнинг ижросини янада тезлаштиришни таъкидлади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон-Баку муносабатларини барча томонлама мустаҳкамлаш ва икки томонлама келишувларнинг ижросини янада тезлаштиришни таъкидлади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни Теҳронда Озарбайжон парламенти раиси Актай Асадов билан учрашган чоғларида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади деб атади. 

Унга кўра, Эрон ислом жумҳурияти ва Озарбайжон республикаси масъулларининг яқин алоқалар ўрнатишлари ва саъй-ҳаракатларининг самараси  икки юрт ҳамкорликларининг кун сайин мустаҳкамланиб бораётганида эди. 

Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президентининг маълум қилишича, минтақавий масалалар ва ихтилофлар сиёсий йўллар орқали ва музокаралар орқали ечим топиши керак.

Озарбайжон парламенти раиси ҳам Теҳрон-Баку муносабатлари ва ҳамкорликларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди. 

Ёрлиқ

Шарҳ