Январ 29, 2019 19:06 Asia/Tashkent
  • Амир Ҳотамий: Эроннинг ҳушёр халқи зўравон қудратлар домига тушмайди

Эрон мудофаа вазири, Эроннинг доно ва ҳушёр халқи душманларнинг барча ёвуз мақсадларидан огоҳ бўлиб, ҳеч қачон зўравон қудратлар ва уларнинг шайтанатлари домига тушмайди деб таъкидлади.

Генерал Амир Ҳотамий шунингдек  турли хил қуроллар, мудофаа соҳасидаги ютуқлар ва ҳарбий системаларни тайёрлашда Эроннинг мудофаа саноатининг кўринарли ривожланишига тўхталиб, ички потенсиаллар ва қудратига таяниб, мамлакат эҳтиёжларини бартараф этишининг имкони бор деб изоҳлади.

Эрон мудофаа вазири ўз сўзларида, Эрон ислом жумҳурияти  мудофаа саноати соҳасида бошқа мамлакатларга қарам эмас ва эҳтиёж ҳам сезмайди, зеро эронлик мутахассислар  барча қурол- яроқ ва ҳарбий техникаларни мамлакат ичкарисида ишлаб чиқаришмоқда деб қўшимча қилди.

Амир Ҳотамий Исломий Инқилобдан олдин Эрон қуролли кучларини зўравон қудратларга қарам бўлганига ишора қилиб, уша замондаги ҳарбий саноат соҳасининг аниқ маълумотларни асосида, Эрон давлати  хорижий мутахассислар ҳамкорлигида фақат 31 хил қурол-яроқларни ишлаб чиқарарди, аммо бугунги кунда эронлик мутахассисларнинг саъй- ҳаракталари билан Эронда 751 хил ҳарбий- техникалар ишлаб чиқармоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ