феврал 09, 2019 11:56 Asia/Tashkent
  • Баҳром Қосемий: Эрон ўзининг ядровий фаолиятларини давом эттиради
    Баҳром Қосемий: Эрон ўзининг ядровий фаолиятларини давом эттиради

Қосемий АҚШ расмийларининг Эрон ракета дастурига оид иддаоларига муносабат билдириб, яъни америкаликларнинг Эрон БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузмоқда деган даволарини ғирт ёлғон бўлиб, Эрон ракета фаолиятлари БМТ хавфсизлик кенгашининг биронта резолюциясига зид эмас

Эрон ислом жумҳурияти матбуот котиби Баҳром Қосемий Исна ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида, АҚШ расмийларининг Эрон ракета дастурига оид иддаоларига муносабат билдириб, яъни америкаликларнинг Эрон БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231-сонли резолюциясини бузмоқда деган даволарини ғирт ёлғон деб атади ва Эрон ракета фаолиятлари БМТ хавфсизлик кенгашининг биронта резолюциясига зид эмас деб тушунтирди. 

Баҳром Қосемийнинг айтишича, АҚШ Эрон ядровий келишувидан шошқалоқлик билан ва мантиқсиз чиқиб кетиши ортидан, Американинг ўзи халқаро майдонда яккаланиб қолди. Шунинг учун ядровий битимдаги стратегик хатосини ёпиш мақсадида шу каби ёлғон даволарни кўтариб чиқади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг маълум қилишича, Эрон ракета қудрати ва имкониятлари Эрон ислом жумҳуриятининг мудофаага доир қонуний ҳимояси ва миллий хавфсизликни таъминлашга кафолат беради. 

Ёрлиқ

Шарҳ