феврал 24, 2019 19:30 Asia/Tashkent
  • Венесуэла Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Зариф билан учрашди

Венесуэла Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари Рубен Дарио Молина бугун, якшанба куни Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб, мулоқот қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра  мулоқот чоғи томонлар иккитомонлама масалалар, халқаро муаммолар ва Американинг  кӯпгина мамлакатлар,   жумладан Венесуэланинг ички ишларига қӯпол равишда аралашаётгани масаласини муҳокама қилиб, фикр алмашишди.

Эслатиб ӯтамиз: жорий йилнинг 23 январ куни Америка ва тарафдорларининг қӯллаб-қувватлови билан  Хуан Гуайдо ӯзини Венесуэла президенти дея эълон қилди. Унинг бу қилмишини Венесуэла давлати ва халқи мамлакатнинг қонуний президенти Николас Мадурога нисбатан давлат тӯнтариши,  дея баҳоламоқда.

 

Ёрлиқ