феврал 27, 2019 13:01 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти мамлакат ТИВ раҳбарининг истеъфо беришига қарши чиқди

Эрон ислом жумҳурияти президенти мамлакат ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг истеъфога чиқиши бўйича қилган таклифини рад этган.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зарифнинг истеъфо бериши тўғрисидаги таклифига қарши чиқиб,  Эрон ташқи ишлар вазири  АҚШнинг кўптомонлама босимларига қарши курашнинг муқаддам чизиғидадир,   ўтган ойлар давомидаги бу вазирикнинг АҚШ фитналари қаршисидаги кураши мақташга сазовор бўлиб минтақа ва халқаро миқёсида эътиборларни ўзига қаратган деб ёзди.

Эрон президенти  Зарифни истеъфога чиқишини эълон қилишидан айрим душманлар хусусан сиониятик режимнинг  хурсанд бўлишини  Эрон ислом жумҳурияти  ТИВ-и фаолиятида Муҳаммаджавод Зарифнинг катта  муваффақиятлари  ва буюк ҳисса қўшанлигининг далили эканлигини тъкидлаб,  танлаган йўлингизни шижоат ва саъй-ҳаракат билан давом эттиришинигизни сўраймиз деб қўшимча қилди.

Айтиш керакки кеча Эрон ТИВ раҳбари  Муҳаммаджавод Зариф  Инстаграмм саҳифасида  ўз лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилганди.

 

Ёрлиқ