апрел 12, 2019 15:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири БМТ бош котиби Антонио Гуттереш ва хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида, Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатига эътироз билдирди ҳамда Вашингтон ва унга қарам бўлган бир нечита давлатлар Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши сайъ-ҳаракат учун масъулдирлар,-деб таъкидлади.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф йўллаган мактубида, Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террористик гуруҳлар рўйхатига киритиш бўйича Америка президенти Дональд Трампнинг амалга оширган душманона ҳаракатини халқаро ҳуқуқлар ва БМТ резолюцияси, жумладан ҳукуматларнинг тенг ҳуқуққа эга бўлиш принципларини ошкора тарзда поймол этиш деб билди ҳамда Трампнинг гижгижлантирувчи ушбу сайъ-ҳаракати кескинликларни назорат этиб бўлмайдиган ва қарамақарши даражада кенгайтиради,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири Исломий Инқилоб соқчилар корпуси БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан санкция жорий этилган Ал-Қоида, ИШИД, Жабҳатун-Нусра ва бошқа террористик гуруҳлар каби террорчи гуруҳларга қарши курашишда кўрсатилган фидокорликлари халқ ва зарар кўрган давлатлар томонидан тақдирланишини эслатиб ўтиш зимнида, Ғарбий Осиё минтақасида террористлар ва ифротий гуруҳларнинг доимий ҳомийси бўлиб келган Америка ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига хилоф тарзда Эрон қуролли кучлари, жумладан Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳамиша минтақадаги терроризм билан қарши кураш олиб боришнинг олдинги фронтида турган,-деб қўшимча қилди.  

Муҳаммаджавод Зариф ушбу мактубда, "Сантком" номли Ғарбий Осиё минтақасида жойлашган Америка кучларининг қўмондонлик штабини террорист деб эълон қилишда Эроннинг амалга оширган қарши ҳаракатига ишора этиб, бу қўмондонлик Ғарбий Осиё минтақасига қарши Америка давлатининг террористик сиёсатларини ижро этиш масъулиятини ўз зиммасига олган,- деб эслатиб ўтди.    

Ёрлиқ

Шарҳ