май 05, 2019 12:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қирғизистон иккитомонлама ҳамкорликларини  кучайтиришни таъкидлашмоқда

Эрон ТИВ раҳбари ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари турли соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликларни янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф Теҳронда Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурон Ниёзалиевни қабул қилганида, икки мамлакат ўртасидаги транзит алоқалари хусусан бу заминда Теҳроннинг муҳим роли,  ҳамда икки мамлакат ўртасида авиарейсларни йўлга қўйилиши, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг келгуси йиғилиши ва бошқа мавзулар юзасидан фикр алмашди.

Эрон ташқи ишлар  вазири Муҳаммаджавод Зариф  бу учрашувда, Эроннинг минтақада тинчлик ва демократияни таъмишлашга алоҳида эътибор қаратётганига тўхталиб, Эрон ва Қирғизистон ТИВ раҳбарларининг ўринбосарлари ўртасида ўтказилган сиёсий музокараларни ижобий якунлангани ва уни турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга ҳам яхши таъсирини қолдиришига умид билдирди.

Қирғизистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Нурлан Ниёзалиев бу учрашувда Бишкек давлатини  Теҳрон билан ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш пайида бўлганини таъкидлаб, Эрон билан Қирғизистоннинг сиёсий, иқтисодий ва парламент соҳаларидаги ҳамокрликларини мустаҳкамлаш зарурлигини баён қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча Теҳронда Эрон ТИВ раҳбарининг муовини Сайид Аббос Ароқчи ва  Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурон Ниёзалиев иштирокида икки мамлакат сиёсий маслаҳатлашувининг  4 чи рарунди ўтказилди.

 

Ёрлиқ