май 22, 2019 12:03 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф: Теҳрон давлати  Вашингтон билан музокара ўтказмайди

Эрон ТИВ раҳбари Вашингтон давлати Халқаро ядровий келишув доирасидаги мажбуриятларини ижро этмаганига ҳамда Эронни ҳурмат қилмаганига қадар Теҳрон Вашингтон билан музокараларни бошламайди деб айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳамаджавод Зариф  АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида, Эрон ислом жумҳурияти  АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокара қилмайди  деб қўшимча қилди. 

Муҳаммаджавод Зариф Осиё ғарбидаги АҚШ фитналари тўғрисида огоҳлантириб,  АҚШ давлати минтақада ҳарбий иширокини ошириши билан ўта "хавфли ўйин"ни бошлаб юборган деб баён этди.

Эрон ТИВ раҳбари  Осиё ғарби минтақасида АҚШнинг " Авраам Линкольн" ҳарбий кемаси ва бомбардимончи самолётларини юборганини танқид этар экан,  бу кичик минтақада шунча ҳарбий кучлар ва тажҳизотларини юборилиши  ҳодисалар ва кескинликларга сабаб бўлади дея таъкидлади.

Муҳкммаджавод Зариф   АҚШ президентини Твиттер саҳифасида Эронга қарши ёзган сўнгги таҳдидларига кўрсатган аксиламалида, Эрон ислом жумҳурияти бундай таҳдидларга таслим бўлмайди ва ҳеч қачон АҚШ таҳдидлари остида музокара ўтказмайди деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ