июн 05, 2019 10:39 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Рамазон ҳайити муносабати билан барча мусулмон давлатлар ва халқларни табриклади

Кеча Эрон президенти мусулмон мамлакатлар раҳбаралирага йўлаган мактубларида уларни Рамазон ҳайитини кириб келиши муносвбати билан табриклади.

Эрон президенти сайтининг хабар қилишича, кеча Ҳасан Руҳоний қилган алоҳида мурожаатларида  ушбу буюк байрам маънавиятининг баракати билан  бутун жаҳонда тинчлик -осойишталикни тикланаши ҳамда золимлар  зулмини камайиши, инсонлар ўртасида кина- адоватни барҳам топиши ҳамда исломий уммат ўртасида ҳамдиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамланишига умид қилди.

Эрон президенти шунингдек  Рамазон ҳайити муносабати билан барча мусулмон халқлари жумладан Эрон халқини табриклаб,  Рамазон ҳайити халқлар ўртасидаги ҳамдиллик ҳамда исломий уммат ваҳдатини давом этиши ва мусулмонлар қудрати жилвасини кўрсатувчи байрамдир деб изоҳлади.

Ислом динида Шаввол ойининг биринчи куни Рамазон ҳайити куни деб белгилланган чунки  мусулмонлар бир ой рўзадорликдан кейин ва ўз гуноҳари учун Парвардигор даргоҳидан мағрифат ва кечириб сўраб ўзини гуноҳдан пок қилишга ҳаракат этишади.

Айтиш жоиздирки Рамазон ҳайити айрим мамлакатлар  жумладан Афғонистон, Туркия, Қувейт ва Миср каби давлатларда кеча ўтказилиб Эрон Малайзия, Фаластин, Покистон ва Ўзбекистонда бугун чоршанба куни бўлиб ўтди.

Ёрлиқ

Шарҳ