июн 19, 2019 14:43 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон давлатлари хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришмоқда

Эрон миллий хавфизлик олий кенгаши котиби ва Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик масалаларидаги маслаҳатчиси икки мамлакат ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Бугун Россиянинг Уфа шаҳрида давом этаётган жаҳон мамлакатларининг хавфсизлик масалалари бўйича олий масъулларининг ўнинчи Халқаро йиғилиши доирасида учрашган Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоинй ва Ўзбекистон президентининг миллий хавфсизлик масалаларидаги маслаҳатчиси Виктор Маҳмудов  икки мамлакат миллий хавфсизлик ташкилотлари ўртасида имзоланган олдинги келишувлар ҳамда  иккитомонлама ва минтақавий мавзуларда қатнашиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

 Афғонистонда тинчлик ва сулҳни мустаҳкамлаш мавзусида Эрон ва Ўзбекисоннинг яқин ҳамкорликларини давом эттириш,  сиёсий , иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтириш учун Эрон ва Ўзбекистон президентлари ўртасида имзоланган келишувнинг йўл картасини ижро этишни тезлаштириш, Эрон ва Ўзбекистон хавфсизлик масъуллари томонидан муҳокама қилинган бошқа муҳим ва долзарб мавзулардан эди.

Кеча  Россия жанубидаги Уфа шаҳрида дунё мамлакатлари хавфсизлик ишларидаги олий намояндаларининг ўнинчи Халқаро саммити иш бошлаганди.

Ёрлиқ

Шарҳ