июл 31, 2019 12:13 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали сўҳбатлашди

Эрон президенти сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон билан қилган сўҳбатида, Европа Эрон билан ҳамкорлик қилиш ва ўз мажбуриятларига риоят этиш учун кўп имкониятни қўлдан бой берганига ишора этиб, банк ва нефт масласи бўйича алоқаларни нармаллаштириш Эроннинг Европадан кутган мажбуриятларининг биринчи босқичидир,-деб таъкидлади.

Президент матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний телефон орқали қилган ўз сўҳбати чоғида, Американинг иқтисодий терроризмижумладан халқнинг асосий таварлар ва эҳтиёжларини таминлаш заминида  инсониятга зид бўлган сайъ-ҳаракат эканлигини баён этиш зимнида, қарши томонлар ўз зиммаларига олган ўз мажбариятларини минимал даражада ҳам бажармаган бўлсаларда, аммо Эроннинг ядровий келишув мажбуриятларига тўлиқ амал қилиши Эрон халқи учун қабул қилиб бўлмайдиган масала ҳисобланади,-деб айтди. 

Эрон президенти Эрон Баржом ядровий келишувидан американинг биртомонлама чиқишидан кейин нафақат Европанинг ушбу заминда жиддий амал қилиш шоҳидига айланмади, балки айрим европалик ширкатлар ҳам Американинг биртомонлма санкцияларига пайравлик қилиб, Эронни тарк этишди,-деб таъкидлади. 

Эрон президенти шунингдекАмерика Эронга қарши душманона сайъ-ҳаракатларидан ҳеч қандай фойда кўрмаслиги ва бундай жараённинг давом этиши барча томонларга зарар келтиришига ишора этиб, Эрон минтақада ҳеч қачон кескинликларни вужудга келтирмаган ва келтирмайди ҳам. Аммо ҳар қандай ижод этилган кескинликларга қарши ўз манфаатларини ҳимоя қилади,-деб таъкидлади. 

Макрон телефон орқали бу сўҳбатда, Франция Баржом ядровий келишувида Эрон манфаатини таъминлаш ва бошқа мамлакатлар билан Теҳроннинг иқтисодий алоқаларини оддийлаштириш учун бор куч-қудратини сарфлайди, -деб айтди.  

Франция президенти Американинг Эронга қарши жорий этган санкцияларини биртомонлама ва қабул қилиб бўлмайдиган сайъ-ҳаракат деб билди ва Европа Американинг ссанкцияларига қарамай Эрон билан иқтисодий алоқаларни барқарор этиш учун йўл изламоқда. 

Ёрлиқ

Шарҳ