сентябр 13, 2019 18:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қирғизистон ӯртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик  шартномаси имзоланди

Эрон ва Қирғизистоннинг Ички ишлар вазирлари хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик шартномасини имзолашди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмони Фазлининг Бишкекда   қирғизистонлик ҳамкасби Жунушалиев билан мулоқоти чоғи ҳар икки мамлакатнинг хавфсизлик, минтақадаги осойишталикни таъминлаш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва экстремизмга қарши кураш жабҳаларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги таъкидланиб, икки мамлакат ӯртасидаги хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасида  ҳамкорлик  келишуви имзоланди.

Эрон Ислом Жумҳурияти Ички ишлар вазири   Қирғизистонга уюштирган икки кунлик сафари чоғи бу мамлакатнинг Бош вазири билан учрашиб, икки томонлама муносабатлар истиқболини муҳокама қилади.

Ёрлиқ