сентябр 17, 2019 11:16 Asia/Tashkent
  • Руҳоний Путин билан учрашувида: Эрон ядровий келишувни сақлаш учун ўз мажбуриятларини камайтирмоқда

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Анқарада ўтказилган Сурия мавзусидаги Эрон, Туркия ва Россия раҳбарларининг учтомоналма йиғилишининг 5 -чи босқичи доирасида россиялик касбдоши Владимир Путин билан учрашганида Эрон давлати Халқаро ядровий келишувни сақлаш ва бу келишувдаги барча томонларннг мукаммал мажбуриятларини ижро этиш йўлида ўз мажбуриятлрни камайтирмоқда дея баён қилди

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, Ҳасан Руҳоний  бу учрашувда,   ядровий келишувни Халқаро миқёсидаги муҳим  келишув эканлигини таъкидлаб, бошқа томонлар ўз мажбуриятларини ижро этганида, Эрон ҳам ядровий келишувдаги мажбуриятларини қайта тиклашга тайёрдир деб изоҳлади.

Эрон президенти АҚШни ноқонуний равишда ядровий келишувдан чиққанига тўхталиб, музокара этувчи бошқа томонлар хусусан Россия ядровий келишувни сақлаш йўлида ижобий рол ўйнашиши мумкин деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти поезиденти шунингдек, Эрон ва Россия ўртасидаги яхши муносабатларга ишора қилар экан,  турли Халқаро йиғилишлар, жумладан БМТ, Шанхай ва Евроосиё  доирасидаги Эрон ва Россия масъулларини дўстона алоқалари ҳамда бошқа мамлакатлар хусусан Туркия билан Сурия мавзусида ва Озарбойжон республикаси билан транспорт масаласидаги иккитомонлама ва кўптомонлама ҳамкорликларини ҳар икки мамлакат ва минтақа давлатлари манфаатида эканлигини эълон қилди.

Россия президенти ҳам бу учрашувда,  Москва давлатини Халқаро ядровий келишувдан сақлашни исатётгани ва бу йўналишда бор куч -қудрат билан ҳаракат қилишини маълум этди.

Владимир Путин  минтақада Эроннинг муҳим ролига ишора қилиб,  минтақа масалалари жумладан Сурия бўҳронига ечим топиш учун Эроннинг ролини ижобий ва юқори аҳамиятга эга деб баҳолади.

   

Ёрлиқ

Шарҳ