сентябр 17, 2019 15:00 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ томонидан музокаралар мавзусини қайта очилаётганига ишора қилиб, Эрон ислом жумҳуриятининг барча масъуллари, АҚШ билан ҳеч қайси даражада музокаралар ўтказилмайди деган ақидага эгалар деб эълон этдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  илмий ҳавзаларнинг янги ўқув йилни бошланишида фиқҳ  илми ташқарисидаги дарслар йиғилиши аввалида  музокаралар мавзуси каби навбатдаги ҳийла -найрангддан сўз очишдан АҚШ масъулларининг мақсади ўз истак- хоҳишларини ижрог этиш ва Эронга қарши максимал босимларнинг таъсирини иддао қилишдан иборат бўлганини таъкидлаб, Эрн халқига қарши максимал босимлар ҳам  аҳамиятсиздир деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари  музокара хусусидаги АҚШ масъулларининг бир- бирига зид позицияларига тўхталиб,  улар айрим пайтлар шартсиз музокарадан гапиришса, баъзе вақтлар 12 шарт билан музокаралар ўтказишни таклиф этишади. Бундай сўзлар ё уларнинг кучсиз сиёсатининг натижасидир ва ё  муқобил томонни чалғитиш учун  янги ҳийлалари ҳисобланади. Ҳар ҳолда ҳам албатта Эрон ислом жумҳурияти ҳеч қачон чалғимайди,  чунки  бизнинг йўлимиз аниқ ва ёрқиндир ва нима қилишни ҳам яхши биламиз деб эълон этдилар.

Ул Зот ўз сўзларида бундай музокараларни ўтказиш  учун душманлар аввало  соғин сигирлар каби  фойдаланиб келаётган режимлар томон юз тутишлари керак, зеро Эрон Ислом жумҳурияти муъминлар, мусулмонлар ва обру иззат жумҳуриятидир деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  АҚШ ўз сўзини қайтариб олиб, тавба қилиб, бузганн ядровий келишвдаги мажбуриятларини қайта ижро этишга кирса, уша пайтда  Эрон билан қатнашиб музокара ўтказаётган мамлакатлар тўплмига қўшилиши мумкин , аммо акс ҳолда Эрон ва АҚШ масъуллари ўртасида Нью-йоркда ҳам бошқа   жойда ҳам ҳеч қайси бир даражада музокара ўткзилмайди деб баён этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, ўтган  40  йил мобайнида, Эрон ислом жумҳурияти турли босқичларда кўп фитна ва найрангларга учратгани ва душманлар ҳам азиз Эронни мағлуб эта олмаганлигини таъкидлаб,  душманлар сиёсталари  Эрон сиёсатлари қаршисида бирин кетин мағлуб бўлган ва бундан кейн ҳам Аллоҳ марҳамати ва инояти билан Эрон ислом жумҳурияти уларни мағлуб этади ва ҳардоим ғолиб ва ифтихор билан фаолиятини давом эттиради деб айтдилар. 

Ёрлиқ

Шарҳ