сентябр 18, 2019 16:19 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари:  Арбаъийн кўча -намойишлари кундан кунга бутун дунёга кенгайиб бормоқда

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Арбаъийн кўча намойишларини кундан кунга Халқаро миқёсида кенгайиб бораётганини таъкидлаб, Имом Ҳусейн /а/ йўлининг мантиғи ва мурожаати куфр ва зўравон қудратлар чангалидан дунёни нажот бериш эди деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  Арбаъийн кўча намойишларининг ходимлари ва  ироқлик хизматчиларининг меҳмандорчилигини қадрлаш ва эъзозлаш маросимида  бу кўча намойишларни мислсиз, халқаро миқёсидаги мавзу эканлиги  ҳамда  Ҳусейн /а/ маърифатини кенгайтириш ва янги исломий тамаддунни ташкил қилишга замин яратиб беришини баён қилар экан,  Имом Ҳусейн /а/ фақат шиаларга хос эмас, балки барча исломий мазҳаблар жумладан шиалар, суннийлар ва ҳатто бутун инсониятга тегишлидир, шу сабабдан мусулмон бўлмаган шахслар ҳам Арбаъин Ҳусейний кўча намойишларида қатнашадилар деб изоҳладилар.

Инқиқлоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида  Осиё ғарби ва Африкадаги исломий миллатларнинг мислсиз ва жуда кўп имкониятлари ва потенсиаллари бир- бирига қўшилганида  ва амалга оширилганида  илоҳий иззат ва буюк исломий тамаддуннинг ҳақиқий маъноси бутун жаҳонга ошкор бўлади деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон ва  ва Ироқ халқларини иккита қондош ва жонжош халқлар эканлигини таъкидлаб, душманлар ҳардоим икки халқ ўртасида низо ва фитналар яратишга уриниб келган, аммо Аллоҳнинг лутф марҳамати билан ушбу фитналар чипаккаа чиқарилган ва  бундан кейин ҳам улар ўз мақсадларига эриша олишмайди, чунки  Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳажиҳатлик ва қондон ва жондош  халқлар бўлишганининг асли омили  Худованди мутаолга эътиқод қилишлари ҳамда уларни Аҳли байт алайҳимусалломга муҳаббатлари ва Ҳазрат имом Ҳусейнга нисбатан алоҳида иштиёқларидир деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб Раҳбари шунингдек,  АҚШ ва унинг иттифоқичларини  Эрон халқига қарши фитналарини эслатиб, барча фитналар ва душманларнинг кина адоватлари билан бир пайтда Эрон ислом жумҳурияти нозик бир ниҳолдан эндиликда буюк бир дарахтга айланди ва унинг мева- самаралари кундан кунга кенгайиб бормоқда деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзлари охирида  АҚШ ва сионистик режимни нобуд қилишга асосланган маросим иштирокчиларининг шиорларига тўхталиб, Аллоҳнинг лутф марҳамати билан яқин  келажакда ушбу шиорлар амалга оширилади ва исломий уммат ўз душманлари устидан ғалаба қозонишади деб таъкидладилар. 

Ёрлиқ

Шарҳ