сентябр 20, 2019 14:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Нью-йоркга сафар қилди

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф БМТ Бош Ассамблеясининг 74- чи йиғилишида қатнашиш мақсадида Нью-йорк шаҳрига жўнаб кетди.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам Эрон ТИВ раҳбарини БМТ Бош Асссамблеясининг 74-чи сессиясида иштирок этиш учун бу шаҳарга сафар қилганини тасдиқлади.

Муҳаммаджавод Зарифни 16 сентябрь куни Нью-йоркка сафар қилиши кутилганди, аммо АҚШ давлати душманона ҳатти-ҳаракатларида  эронлик делегацияга виза беришни кечиктирганди.

Олдинроқ яъне июль ойида  АҚШ давлати  Эрон ТИВ раҳбарини БМТнинг иқтисодий-ижтимоий кенгашининг олий мартабали йиғилишида қатнашиш мақсадида Нью-йоркка сафар қилиши жараёнида кўп тўсиқлар яратганди.

Ёрлиқ

Шарҳ