сентябр 20, 2019 15:45 Asia/Tashkent
  • Генерал Сафавий: Эрон АҚШ фитналарига қатъий жавоб қайтаради

Эрон қуролли кучлари муаззам раҳбари-Инқилоб Раҳбарининг олий маслаҳатчиси ва ёрдамчиси Эронга қарши ҳатти -ҳаракатлар бутун минақага таъсири ўтказишини таъкидлаб, АҚШ давлати фитна ва низо солиш фикрида бўлса, Эрон давлати Ўрта ер денигиздан, қизил денгиз ва Ҳинд океанигача уларга жавоб беришга тайёрдир деб айтди.

Генерал Сайид Яҳё Раҳим Сафавий Теҳрон жума намозидан кейин сўзлаган нутқида,  Эрон сиёсатини минтақада барқарорлик ва тинчлик яратиш ҳамда бегоналарни чиқариб юборишга асосанганини баён этар экан,  Эрон бошқа мамлакатларга ҳужум қилиш ниятида эмас, аммо ҳар қандай тажовузлар қаршисида қатъийлик билан тура олади дея изоҳлади.

Генерал Сафавий  минтақа, жумладан Сурия, Ироқ, Афғонистон, Ливан, Фаластин ва Яманда АҚШнинг мағлубиятига ишора қилар экан, Исломий Инқилоб иттифоқчилари ва муқовимат кучлари шижо, жасур ва ҳушёр халқ ва инсонлар потенсиалига эга бўлиши билан АҚШга қараганда анча кучлироқ бўлган дея қўшимча қилди.

Эрон қуролли кучлари муаззам раҳбари -Инқилоб раҳбарининг маслаҳатчи ва ёрдамчиси  ўз сўзларида,  Яманга қарши ҳужумларида Ол Сауд режими коалициясини мағлуб бўлганига ишора қилар экан,  яманликлар тажовузлар қаршисида тура олиб қонуний равишда ўзларини ҳимоя қилишмоқда дея аниқлик киритди.

Генерал Сафавий шунингдек  бугунги кунда Фаластинга ҳужум қилаётган барча тажовузлар жумладан, АҚШни чарчаб қолганини баён этар экан,  АҚШ қудрати пасайиб кетмоқда, шунингдек  бир вақтлар Нилдан Фуротгача деган шиорларни эълони қилган сионистик режим ҳам кетмакет мағлубиятларга учрамоқда деб эълон этди.

Генерал Сафавий Эрон халқини душманларнинг барч иқтисодий ва сиёсий босимлари қаршисида тура олишини ҳам таъкидлади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ