сентябр 22, 2019 12:36 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ ва сионистик режимни минтақа халқлари орасида фитна ва оралиқларни вужудга келтиришни назарга тутганлигини таъкидлаб, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғозида тинчлик в а хавфсизликни таъминлаш Эроннинг мантиғи ва принсипи бўлиб, бу минтақада бегона ҳарбийларнинг иштироки фақат муаммоларни келтириб чиқарадию холос, деб изоҳлади.

Бугун Эрон пезиденти Ҳасан Руҳоний,  Муқаддас мудофаа ҳафтасини улуғлаш маросимида  буюк Эрон халқи ва қуролли кучларининг куч- қудрати туфайли, душманлар Эрон ислом жумҳуриятига қарши ҳужум қилишга журъат қила олмаётганини таъкидлаб, Эрон халқи бирлик,ваҳдат, яхлитлик билан Шарқ ва Ғарб қудратларининг манманликидан ҳам уларнинг қурол- яроқларидан ҳам ҳаросга тушмайдигани ва қўрқмайдиганини исботлашига қўшимча, реакцион араб режимларининг пул ва бойликлари қаршисида таслим бўлмайдиганини маълум этди деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний,  зўравон қудратлар ва улар бошчилигида АҚШ давлати ҳардоим минтақа мамлакатлари йўлига монеалар ва муаммолар яраииб, уларни талон-тарож қилишга қуриниб келаётганини баён қилар экан, Афғонистон, Ироқ, Форс Кўрфази в минтақанинг турли бурчакларида АҚШнинг ҳарбий иштироки  ҳардои нотинчликларни кеклтириб чиқармоқда деб айтди.

Эрон президенти  Эрон қуролли кучларини ҳардоим минтақага осойишталик ва  хавфсизликни армуғон этишганига тўхталиб,  армиямиз,  Ироқ, Сурия, Фаластин, ва Ливан халқлари ёнида туриб, бу сарзаминлар учун хавфсизлик келтиришди ҳамда ваҳший ва ёвуз террорчиларни таг- тубидан йўқ қилишга муваффақ бўлдилар. Бу эса Эрон позициясини АҚШ ва униг иттифоқчиларининг ёвуз мақсади ва ҳатти-ҳаракатидан фарқ қилишининг нишонасидир деб аниқлик киритди.

Ҳасан Руҳоний Эрон ислом жумҳуриятини  ўта нозик вазият ва тарихий бир даврда минтақа халқлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигига ишора қилар экан, Эрон давлати минтақадаги айрим давлатларнинг олдинги хатоларини хатоларини кечиришга тайёрдир, чунки минтақа душманлари хусусан АҚШ, сионизм ва зўровон қудратлар  минтақа давлатлари ўртасидаги ихтилофлар, оралиқлар ва муаммолардан суиистеъмол қилиш пайидалар деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ