сентябр 22, 2019 17:17 Asia/Tashkent
  • Зариф:  минтақада уруш оловини ёққанлар уни учиролмай ҳалак бўлишади

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари Форс Кўрфазида АҚШнинг ҳарбий ва сиёсий ҳаракатларини қоралаб, АҚШ давлати минтақада уруш оловини ёққанлар уни учиролмай ҳалак бўлишини била олиши керак дея айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, БМТ Бош Ассамблеясининг 74 -чи сессиясида қатнашиш учун Нью-йоркка сафар қилган Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  шанба куни СИ БИ ЭС телеканалига берган интервьюсида,  АҚШ давлати ҳарбий фаолиятларини ошириши ва номуносиб сиёсий позицияси билан Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка зарба бераётгани ва минтақани уруш томон йўналтираётганини эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни Яқин Шарқда тинчликни яратиш пайида бўлгани каби иддаоларини рад этар экан,  Вашингтон давлатини Саудия Арабистонига янги ҳарбийлар ва ҳарбий тажҳизотлар юбориш хусусидаги янги қарори  Оқ уй масъулларининг сўзлари ва амалини бир- бирига зид эканлигининг нишонасидир деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф  АҚШ ва Арабистонни  Яман урушини тўхтатишга ҳаракат қилиши Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш йўлларидан бири эканлигига тўхталиб, АҚШ ва унинг минтақадаги иттифоқчилари  таҳдид ва босимлар орқали тамаъгирлик мақсадларига эриша олишмайди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ