октябр 01, 2019 17:57 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қозоғистон президентлари иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон ислом жумҳурияти президенти ва Қозоғистон президенти иккитомонлама алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда Халқаро ва минтақа миқёсидаги ўзаро ҳамкорликлари юзасидан фикр алмашиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлдарни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлашди.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, Евро-Осиё иқтисодий Иттифоқи раҳбарлари йиғилишида қатнашиш мақсадида Арманистонга сафар қилган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун Қозғистон президенти Kassym-Jomart Tokayev билан учрашувида, Теҳрон давлатини Нурсултон давлати билан кўптомонлама сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий  муносабатларини янада кенгайтиришни олқишлашини таъкидлаб, Эронни Европа Итифоқи билан ҳамкорликларини бошланиши  бу иттифоқнинг аъзо давлатларини бир- бири билан иқтисодий алоқалари, хусун Эрон ва Қозоғистон муносабтларини янада ривожланиши учун муносиб замин яратади деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек, Каспий денгизи ҳар қандай хорижий давлатлар иштирокисиз соҳилидаги мамлакатлар учун  дўстлик ва тинчлик денгизи бўлишига тўхталиб, Эрон Каспий денгизи экологик масаласини сақлаш  ҳамда бу денгиз туристик ва иқтисодий потенсиаллари, жозибаларидан фойдаланиш мақсадида мукаммал ҳамкорлик қилиш учун тайёрдир деб қўшимча қилди.

Kassym-Jomart Tokayev ҳам бу учрашувда, Эрон ислом жумҳурияти  Қозоғистон  учун дўст ва яхши қўшни эканлигига ишора қилар экан, Қозоғистон давлати Эрон билан юқори даражада ва кўптоманлама алоқаларига қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Қозоғистон президенти ўз сўзларида Нурсултон давлатини  Эронни Евро Осиё иттифоқининг янги шерики бўлишини олқишлашини баён қилиб бу масалани ушбу Иттифоқ мақсадларини янада кенгайишига замин яратишини эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ