октябр 02, 2019 11:52 Asia/Tashkent
  • Руҳоний ва Путин иккитомонлама ҳамкорликлар, минтақавий ва Халқаро миқёсидаги муҳим масалаларни муҳокама қилишди

Эрон ислом жумҳурияти ва Россия федерацияси президентлари Арманистонда бўлиб ўтган учрашувида иккитомонлама муносабатлар, минтақавий ва Халқаро миқёсидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган Евро-Осиё иқтисодий  Иттифоқи  раҳбарлари  йиғилиши  доирасида  Россия президенти  Владимир Путин билан учрашганида Халқаро ядровий келишувни Халқаро миқёсидаги масалаларни ҳал этиш учун кўптомонлама дипломатия муваффақиятларининг яроқли намунаси эканлинини таъкидлаб,  келишувни имзолаган барча томонларни ўз мажбуриятларини ижр этиши, унинг асли муваффақияти ҳисобланади деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Яқин Шарқ минтақасида тинчлик ва осойишталикни сақлаш масаласини Эрон ислом жумҳуриятини қатъий сиёсати эканлигини баён қилар экан, Форс Кўрфази, Уммон денгизи ва Ҳурмуз бўғозида да изчил ва доимий хавфсизликни таъминлаш ҳам фақат минтақа мамлакатларининг қўшма ҳамкорликлари ва иштироки  орқали муяссар бўлади қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти " Ҳурмуз бўғози ташаббуси"  нинг асли мақасдини минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда Ҳурмуз бўғози яқинидаги минтақалар яшовчиларининг ривожланиши ва фаровонликини ошириш жаарёнига мусбий таъсир  ўтказиш эканлигидан иборат бўлганига тўхталиб, ушбу ташаббус  турли соҳалар айниқса  энергетика хавфсизлигини таъминлаш,  кемачилик соҳасининг эркинлиги , Ҳурмуз бўғози зоннасидаги мамлакатлар нефти ва бошқа маҳсулотларини экспрот этиш ва бошқа муҳим масаларни амалга оширишга кўмаклашади деб аниқлик киритди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам учрашувда  яна бир бор ядровий келшувни ҳимоя этишини такрорлаб, Москв давлати  мазкур келишувни имзолаган барча-томонларни ўз мажбуриятларини ижро этишга ўндаш учун бор куч-қудратини ишга солади деб айтди.

Путин  Эрон давлатини Евро-Осиё иқтисодий Иттифоқи билан расман муносабатларини бошлаганини олқишлаб, бу масала минтақада ҳамжиҳатлик ва ривожланишни янада ошишига замин  яратади де эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ