октябр 05, 2019 12:00 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёда туризм соҳасида жадал ривожланиб бораётган  мамлакатлар орасида иккинчи ўриндадир

UNWTO- Халқаро туризм ташкилотининг янги ҳисоботига асосан, Эрон 49 имтиёз билан Экавадордан кейин чет эл сайёҳларни жал этадиган ва туризм соҳаси жадал ривожланаётган мамлакатлар орасида иккинчи ўринни касб этган.

Эроннинг Маданият, туризм ва қўл ҳунармандчилиги саноати вазирлигининг хабарига таяниб ИРНА тарқатган хабарга кўра,  2017 чи йилда 4 миллион 867 минг нафар хорижий туристларни мезбонлик қилган Эрон ўтган йилдаги сайёҳлик соҳаси 49,9 фойиз ўсиши билан 7 миллион 295 минг нафарга етди, шунингдек  Эквадордан кейин энг кўп сайёҳларни жалб этувчи икки мамлакатдан бири ҳамда ҳамда дунёда туризм соҳасида жадал билан рвиожланиб бораётган мамлакатлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.

2017-2018 чи йиллар орасида Эронда чет эл сайёҳларни келишини 49,9 фойизга ошгани шу ҳолда қайд этилганки, бундан олдин яъне 2016-2017 чи йиллар ичида Эронда туризм соҳасининг ривожланиши 1,5 фойизни ташкил қилганди.

Халқаро туризм ташкилоти 2018 чи йилда Эронда туризм соҳаси даромадлари ҳажми тўғрисида маълумот бермаган аммо 2017 чи йилда ушбу соҳа Эронга 4 миллиард 402  миллион доллар даромад келтирганини эълон этган.

 

Ёрлиқ