октябр 12, 2019 11:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШ санкциялари Эрон халқига қарши ўз навъидаги урушдир

Эрон ТИВ раҳбари Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама санкциялари эронликларга қаттиқ босим ўтказаётганига ишора қилиб шу сабабдан бу санкцияларни ўз навъидаги урушдир деб баён қилди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  кеча тарқатилган Туркиянинг ТРТ телеканалига берган интервьюсида,  АҚШ давлати Эронга нисбатан санкциялар қўллаши билан Эрон халқига қарши урушни бошлаб юбрган ва Теҳронга  қарши Вашингтоннинг максимал даражадаги босимлари  ҳаққатанҳам иқтисодий терроризмдан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  АҚШ ҳаққатан ҳам  ўзини сиёсий мақсадларини ижро этиш мақсадида Эронга қарши максимал даражадаги босимлардан суиистеъмол қилмоқда деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек,  Халқаро тарифида  иқтисодий терроризм дегани ўзининг сиёсий манфаатлари ва мақсадини инобатга олиб тинч аҳолига қарши зўравонликдан фойдаланишдирн ва АҚШ ҳам эндиликда Эрон сиёсатини ўзгартириш учун ушбу равишдан фойдаланмоқда деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари ушбу суҳбатида  Эрон ислом жумҳуриятини  Туркия давлатини хавфсизлик вазиятни яхшилаш учун қилаётган талабларини қабул этишига тўхталиб,  ушбу хавфсизлик Сурияга қарши ҳужум ва тажовуз йўли билан муяссар бўлмайди деб эълон этди.

Муҳаммаджавод Зариф Эрон ислом жумҳуриятини  Туркияга яхшироқ вариантларни таклиф қилганига тўхталиб,  Адана келишуви ҳозиргача ўз аҳмиятини йўқотмаган ва Эрон давлати  Туркия давлати билан ҳамкорликда чегаралар хавфисзлигини Сурия армиясига топшириш учун   курдлар, Туркия давлати  ва Сурия ўртасида воситачилик қилишга тайёрдир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ