октябр 13, 2019 16:36 Asia/Tashkent
  • Инқилоб Раҳбари:  Сайидушшуҳадо /а/ га таняниб, АҚШ қаршисида тура оламиз

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эрон халқини Сайидушшуҳадо /а/ ҳазратлари ҳаракатининг фалсафаси асосида куфр , сионизм ва АҚШ жабҳаси қаршисида тура олганига тўхталиб, шу сабабдан Эрон халқи ҳеч қачон АҚШ қаршисида таслим бўлмайди деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идораси матбуот хизматининг хабар қилишича,  Исломий Инқилоб  раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бугун  Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ номидаги  университет талабаларининг битириш маросимда  мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг обру -эътиборига ишора қилиб, АҚШ давлатининг   Соқчилар корпусига қарши душманона ҳаракатлари ҳамда ғазабланган башарасини кўрсатгани  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси обру -эътиборини янада баланд кўтарилишига замин яратган деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари  қудратнинг турли тажҳизотлари- ҳам психологик ва ҳам қурол яроқлари билан жиҳозлаш зарурлигини таъкидлаб, Арбаъийн Ҳусейний /а/ кўча -намойишларини ҳақиқий қудратнинг намунаси эканлигини айдилар.

Ул Зот шунингдек  Карбало томон ҳаракат этувчи миллионлаб зиёратчиларнинг буюк тўплашуви ислом ва ислмоий муқовимат қудратининг жилвасидир деб қайд этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  турли мамлакатлар,  исломнинг турли мазҳаблари ва ҳатто бошқа динлар вакиларини Арбаъийн Ҳусенйий /а/ кўча - намойишларида қатнашишларини бугунги инсониятнинг шов -шувли ва оломонли  дунёси ва муракаб таблиғотий шароитидаги мислсиз фарёд ва  ахборот воситасининнг олий намунаси эканлигини таъкидлаб,  " Ал-Ҳусейн яжмаъуно"нинг маъноли шиори пок ва шаффоф бир ҳақиқатдир, чунки Имом Ҳусейн /а/ ушбу мисли кўрилмаган тўплашувни ташкил қилган ва барча инсонларни маънавият ва эрксеварлик манба томон етакламоқда деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари бугунги кунда куфр, сионизм ва АҚШ жабҳасини  халқлар қонини сўриб, урушларнни вужудга келтириб, бошқа миллатларга нисбатан зулм қилишини баён қилар экан, Имом Ҳусейн /а/ зулм ва золимлик қаршисида тура олиб унга қарши курашни ўз қўзғолони ва ҳаракатининг сабаби эканлигини таъкидлашган. Эрон ислом жумҳурияти ҳам шу асосда  ушбу вазифасига амала қилишни ўзининг асосий бурчи сифатида билади ва ҳар ҳолатда ҳам унга амал қилади.

Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида ёшларимиз,  душманлар биринчи навбатда уларнинг фикр ва зеҳнини  нишонга олишганини била олиши лозим. Бинобарин ёшлар ҳардоим иймон ва қудрати билан душманлар фитналари қаршисида тура олиб уларни бартараф этишга интилишлари зарур деб эълон этдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ