октябр 13, 2019 17:35 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Теҳрон ва Исломобод минтақа муаммоларини тинч йўналишида ҳал этишни таъкидлашмоқда

Эрон президенти, Теҳрон ва Исломобод давлатларини минтақа муаммоларини фақат мамлакатлар ўртасидаги музокаралар йўли орқали ҳал этишнинг имкони бор деган ақидага эгалар деб айтди.

Эрон президендлик идораси матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра,  Эрон президенти Теҳронга келган Покистон Бош вазири билан қўшма матбуот конференция жараёнида, мазкур йиғилишда томонлар  Форс Кўрфази нозик минтақаси хавфсизлигини мустаҳкамлашни таъкидлаб,  минтақа масалалари ва муаммоларига ечим топишнинг ягона йўлини Яман урушини тўхтатиши ва шошилинч оташкесимни вужудга келтиришда эканлигини таъкидлашмоқда деб қўшимча қилди.

Руҳоний Эрон халқига қарши АҚШ санкцияларига ишора қилиб,  томонлар бу йиғилишда  Эронга қарши АҚШ санкцияларини иқтисодий террорзим эканлигини таъкидлагани ҳамда ушбу масалани ҳал этиш учун АҚШни ядровий келишувга қайтиши ва санкцияларини бекор этиши зарурлигини баён этганларини маълум қилди.

Покистон Бош вазири Имрон Хон ҳам матбуот конференцияда  Теҳронга қилган сафаридан асли сабабини  минтақадаги янги кескинликлар ва тўқнашувларни вужудга келишини олдини олиш эканлигини баён этар экан, Покистон ўтган 15 йил ичида  тўқнашувлардан ранж чеккан давлатдир шунингдек  терроризмга қарши курашда ҳам етмиш минг фуқаролари қурбон бўлган деб эълон этди.

Покистон Бош вазири Эрон давлатини Кашмир халқини ҳимоя этишига миннатдорчилик билдирди.

Ёрлиқ

Шарҳ