октябр 15, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Эрон  дори ва озиқ- овқат маҳсулотларни экпорт этилишига санкция қўллаш, АҚШ учун навбатдаги шармандаликдир

Эрон президенти Халқаро ядровий келишувдан чиқиши АҚШ учун катта бир шармандалик эканлигини баён қилиб, Эрон халқига озиқ- овқат ва дори маҳсулотларни экспорт этиш йўлига тўсиқлар ва санкциялар жорий қилишни АҚШ давлати учун янада буюкроқ шармандалик эканлигини эслатди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда бошланган Халқаро Соғлиқни сақлаш  ташкилотининг шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасининг соғлиқни сақлаш вазирларининг 66 чи сессиясида сўзлаган нутқида,  АҚШни инсониятга қарши жиноятсодир этаётгани ҳамда иқтисодий терроризмдан фойдаланаётганига ишора қилиб,  АҚШнинг барча золимона ва мислсиз босимлари -санкциялари билан бир пайтда эронлик донишмандлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар  бу соҳада ўз- ўзини таъминлаш томон ҳаракат этмоқда деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Эроннинг 83 миллион аҳолисини ҳеч қачон АҚШ жиноятларини унутмаслигига тўхталиб, АҚШ бу майдонда мағлуб бўлиши тайин, ҳамда сиёсат , ахлоқ ва инсоният дунёсида ҳам Эрон ғолиб ва АҚШ эса мағлуб бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти  терроризм ва урушни жомеадаги тинчлик ва соғлққа барҳам берувчи иккита асосий лмил эканлигини таъкидлаб,  Яман, Афғонистон, Сурия, Ироққа қарш уҳужмлар, бу мамлакатларни ишғол этиш, бу минтақа халқларини кўп муаммоларга дучор бўлиши ва халқ соғлиғини юқотиши демакдир деб эълон этди.

Эрн ислом жумҳурияти президенти  Эрон давлатини ҳардоим сионистик режимнинг ваҳшиёна тажовузлари қаршисида тура олган мазлум фаластинликлар  ёнида қолишига ишора этиб, Эрон шунингдек  дори ва озиқ овқат жиҳатидан ҳам Яман халқига ёрдам кўрсатаётганидан  фахраланади деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ