октябр 21, 2019 17:49 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Сурия яхлитлигини сақлашни  таъкидламоқда

Эрон парламенти раиси Сурия яхлитликига зарба бериш сурияликлар муаммоларинит янада ошишига олиб келишини таъкиадлаб, Эрон давлати Сурия тинчлиги ва хавфсизлигини ҳимоя этади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний, Теҳронда Сурия элчиси Аднон Маҳмуд билан учрашганида,  Сурия яхлитлигини сақлаш ҳардоим Эрон ислом жумҳурияти эътибори остида бўлган ва ушбу нуқта назардан  барча мамлакатлар билан музокара ўтказишни қўллаб қувватлайди деб қўшимча қилди.

Теҳрондаги Сурия элчиси Туркия армиясини Суря ҳудудларига қилган тажовузларига тўхталиб, Туркия илгаригидек Сурия ҳудудларига тажовуз қилишга давом бермоқда ва Анқара армияси  айрим ҳарбий кучларини Сурия ичкарисига юбормоқда деб изоҳлади.

Аднон Маҳмуд  Эрон давлатининг саъй -ҳаракатларини олқишлаб, Сурияда АҚШ лойиҳасини мағлуб бўлгани билан, Туркия кўзда  " Тинчлик минтақа" ни яратилишини олдини олиш зарур деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ