октябр 22, 2019 17:58 Asia/Tashkent
  • АҚШ эронлик олимни ноқонуний қўлга олганини шарҳ беришдан воз кечмоқда

АҚШ давлати бир йил олдин қўлга олган эронлик етакчи тадқиқотчи Масъуд Сулаймонийни ноқонуний қўлга олганини шарҳлашдан воз кечиб келмоқда.

Она ҳужайраларни ўрганиб чиқиш мутахассиси ва Теҳроннинг Тарбият Мударрис университети устози  доктор Сулаймоний  бир йил олдин  дунёдаги тиббиёт соҳаси илмларнинг энг машҳур марказларидан бири бўлган АҚШнинг "Мая Клиник" муассасаси даъвати доирасида  ўз соҳасида ўрганишларни давом эттириш мақсадида АҚШга сафар қилди, аммо Вашингтон давлати  уни Эронга қарши АҚШ қўллаган санкцияларни бузиш каби асоссиз айблов билан қўлга олди.

Доктор Сулаймонийга нисбатан   суд ҳукми чиқарилмаган аммо у ҳозиргача АҚШ қамоқхоналаридан бирида сақланмоқда.

АҚШ давлати  эронлик ушбу олимни қайси сабаблар билан қўлга олганини ҳатто шарҳ беришдан воз кечмоқда.

Янкилар сарзамини  эронлик ушбу истеъдодли  олим учун хавфли ботқоққа айланган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ