октябр 23, 2019 12:04 Asia/Tashkent
  • Эртага Эрон президенти Бокуга сафар қилади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳарбий пактга қўшилимаслик ҳаракатига аъзо мамлакатлар раҳбарларини навбатдаги саммитида қатнишиш учун эртага Озарбойжон республикасига боради.

Бугун Эрон президентлик идорасининг маълумотлар маркази раиси ўринбосари Алиризо Мағзий, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиевнинг расмий  даъвати билан Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатига аъзо давлатлар раҳбарларининг 18 -чи саммитида иштирок этиш мақсадида Бокуга сафар қилади деб айтди.

Алиризо Мағзий ўз сўзларида  Эрон президенти бу саммитда нутқ сўзлаши ва минатқа ва Халқаро масалалардаги Эрон позициясини шарҳлаб баён этишига қўшимча, Озарбойжон президенти билан иккиомналама учрашувларида Терон-Боку муносабатлари ҳамда икки мамлакат  момонидан эришилган  келишув меморандумлар ҳамда лойиҳаларни ижро этиш жараёни- масалаларини муҳокма қилиши кутилмоқда деб изоҳлади.

Эрон президентлик идорасининг маълумотлар маркази раиси ўринбосари Эрон президенти  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳарактига аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилиши доирасида  айрим мамлакатлар президентлари билан учрашиб минтақавий ва Халқаро миқёсидаги вазият юзасидан фикр алмашишини баён этди.

Айтиш жоиздирки Озаройжон республикаси  2019-2022 йилларда  Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатини раислик қилмоқда.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ