октябр 26, 2019 20:01 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Қӯшилмаслик ҳаракати йиғилишида минтақада тинчлик ва хавфсизликни барқарорлаштиришнинг зарурати ҳақида гапирди

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний Боку шаҳрида Ҳарбий пактларга қӯшилмаслик ҳаракатига аъзо давлат раҳбарларининг 18-йиғилишида кризисларни бартараф этишнинг ягона йӯли ӯзаро бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик ҳамда ӯзаро музокаралар учун муносиб заминаларни яратишдан иборат эканлигини таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний бу мавзуда  гапираркан, Американинг бошқа давлатларга миллиардлаб доллар зиён етказадиган минтақада уруш келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларига ишора қилиб, деди: ана шу уруш оловини ёқиш сиёсати фитналар ва тероризмни келтириб чиқарди.

Дарҳақиқат, Американинг уруш келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатлари минтақавий ва халқаро муносабатларда жанг-жадалларни келтириб чиқариш, кескинликларнинг авж олиши, экстремизмнинг ривожи  ҳамда қолоқликка сабаб бӯлмоқда. 

Эрон президентининг фикрича,  кӯп сонли аҳоли ва кенг ҳудудларни қамраб олган, иқтисодий имконият ва савдо потенсиалига эга бӯлган Ҳарбий пактларга қӯшилмаслик ҳаракати дунёда янги қудратли қутбни вужудга келтириши мумкин.

Сиёсий таҳлилчи Абулқосим Қосимзоданинг фикрича: "Шарқий Осиёда қудратли минтақавий Кенгашлар шаклланган, аммо  Ғарбий Осиёда   кескинликлар ва минтақа мамлакатлари орасида давом этаётган жанглар   сабабли бу мамлакатлар минтақавий кенгашларга бирлаша олмаганлар".

Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний таъкидлаганидек, 120 мамлакатни бирлаштирган Ҳарбий пактларга қӯшилмаслик ҳаракати бу соҳада жиддий қадамлар ташлаш қудратига эгадир.

Ҳасан Руҳоний Тожикистонда бӯлиб ӯтган "Осиёда ривожланиш ва ӯзаро ишонч" 5-конференсиясида ҳам Эроннинг бу мавзудаги мавқеини ифодалаб деган эди:

"Бугунги дунёда тинчлик, барқарорлик ва ривожланишнинг исталган даражасига эришиш учун ӯзаро тушуниш ва ишончни мустаҳкамлаш мақсадида минтақавий ҳамкорлик ва музокараларни кенгайтириш лозим".

Эрон Ислом Жумҳурияти бу борада БМТ умумий ассамблеясининг 68-йиғилишида "Зӯравонлик ва экстремизмга қарши дунё" лойиҳасини киритди. БМТ умумий ассамблеяси эса бу лойиҳа асосида 2013 ва 2015 йиллари икки ижтимоий резолютсия қабул қилди.

БМТ умумий ассамблеясининг бу йилги йиғилишида ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний минтақа тинчлиги ва барқарорлигига қаратилган "Ҳурмуз тинчлик ташаббуси" лойиҳасини таклиф қилди. 

Бу лойиҳа Форс Кӯрфази мамлакатлари орасида тинч-тотувлик, ривожланиш ва ӯзаро ишонч руҳини ҳамда дӯстона муносабатларни кенгайтиришга қаратилган.

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан  Руҳонийнинг  Ҳарбий пактларга қӯшилмаслик ҳаракатига аъзо давлат раҳбарларининг 18-йиғилишидаги фикрлари Эроннинг дунёда тинчлик ва хавфсизликни барқарор этиш йӯлидаги таклифларидир.

Шарҳ