октябр 28, 2019 17:02 Asia/Tashkent
  • Уч ярим миллионга яқин зиёратчилар Машҳадга келган

Эрон шимоли шарқидаги Хуросони Разавий вилояти ҳокимлигининг зиёратчилар ишларидаги мувофиқлаштириш ва бошқарув раиси ўринбосари, бугунгача 3 миллион 340 минг нафар зиёратчилар дунё шиаларининг 8 -чи имоми пок ҳарамини зиёрат қилиш учун Машҳадга келдилар деб эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эроннинг Хуросони Разавий вилоят ҳокимлиги зиёратчилар ишларидаги мувофиқлаштириш ва бошқарув раиси ўринбосари, сафар ойининг охиригача, 5 миллион зиёратчилар Машҳадга келиши кузатилмоқда деб айтди.

Эронлик зиёратчилардан ташқари турли мамлакатлар фуқаролари ҳам Муқаддас Машҳадга келадилар.

Эртанги сана- ҳижрий-қамарий 1441- чи йил сафар ойининг 30 -чи куни милодий ҳисоб билан 29 октябрь, Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган санасига тўғри келади.

     

Ёрлиқ

Шарҳ