октябр 30, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • Эрон, Россия ва Туркия давлатлари Сурия яхлитлигини сақлашни таъкидлашди

Эрон, Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари Швецариянинг Женева шаҳрида ўтказилган кечанги йиғилишда чиқарган баёниясида, Сурия яхлитлиги, мустақиллиги ва ҳокимиятини сақлаш зарурлигини таъкидладилар.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Женевада ўтказилган  Остона музокаралари жаарёнига аъзо давлатларнинг кечанги  3 томонлама йиғилишида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човуш ўғлу қатнашдилар.

Эрон, Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари мазкур йиғилиш ортидан чиқарган баёниясида Сурия яхлитлиги, мустақиллиги ва ҳокимиятини сақлашни қайта таъкидлаб, уч мамлакатни Сурияда террорчи гуруҳларни бутунлай йўқ қилинишига қадар ҳамкорликларни давом эттиришларини маълум этдилар.

Зариф, Лавров ва Човуш ўғлу чиқарган баёниясида,  Сурияда конституцион қўмитани ташкил этилганини олқишлаб,  бу мавзуда Сурия ишларидаги БМТнинг махсус вакили Geir Pedersen саъй -ҳаракатларини тавсифладилар.

Эрон, Россия ва Туркия ТИВ раҳбарлари шунингдек,  Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмаслигига тўхталиб,  БМТ Хавфсизлк  кенгашининг 2254 сонли резолюцияси асосида Сурия бўҳронини сиёсий йўллар билан ҳал этиш жараёнини давом эттиришдаги ўз мажбуриятларига амал қилишларини эълон этдилар.

Ёрлиқ

Шарҳ