ноябр 12, 2019 12:28 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон ядовий келишувдаги 36-чи моддасида келтирилган ҳуқуқидан фойдаланмоқда

Эрон ТИВ раҳбари Германия, Франция ва Англиялик касбдошларининг қўшма баёниясига кўрсатган аксиламалида Эрон давлатини Халқаро ядровий келишувнинг 36 -чи моддасида келтирилган мажбуриятлари айниқса зарарлар ўрнини қоплаш тўғрисидаги ҳуқуқидан фойдаланаётганини маълум этди.

Кеча Германия, Англия ва Франция ТИВ раҳбарлари ҳамда Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули  Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларига риоя қиламаётгаига ишора этмай,  чиқарган қўшма баёниясида, Эронни ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи босқичига ўтганидан хавотирланиш билдиришганди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Халқаро ядровий келишувни имзолаган барча томонлар ва Европа иттифоқи ташқи сиёсати масъулига хитобан, Эрон бу келишувдаги барча мажбуриятларига риоя қилмоқда, аммо Европа давлатлари  ўтган ойнинг 18 чисида ижро этган фақат биргина мажбуриятини мисол келтиришмоқда деб изоҳлади.

Зариф ўз сўзларида  Европа давлатларини вақтни беҳудага сарфлаш билан машғул бўлган пайтларида Эрон давлати  ихтилофларни бартараф этиш механизмини бошлади ва уни ўз ниҳоятсга ҳам етказди деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Эрон давлати эндиликда  Халқароо ядровий келишувдаги зарарлар ўрнини қоплаш ҳатти ҳаркатидан фойдаланмоқда деб аниқлик киритди.

Жорий йилнинг 5 ноябрида Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Эронни ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг 4 чи қадамини ташлашни бошлаганини эълон қилиб, Фурду таъсисотида уранни бойитишни қайта тиклаши учун Эрон Атом энергияси ташкилотига   дастур берди.

Ёрлиқ

Шарҳ