ноябр 12, 2019 19:46 Asia/Tashkent
  • Ваҳдат исломнинг душманлар устидан ғалаба қилиш рамзидир

Мусулмонлар ӯртасидаги ваҳдат ва бирдамлик исломий жамиятнинг жуда муҳим масалаларидан бири бӯлиб, унга риоя қилиш Қуръони каримда такрор-такрор таъкидланган.

Қуръони каримдаги бу таъкидларнинг сабаби жаҳон империализми бор кучини ислом оламига зарба беришга қаратган. Бу зарбаларни пучга чиқаришнинг ягона омили эса мусулмонлар ӯртасидаги бирдамлик ҳисобланади.

Мусулмонларнинг бирдамлиги масаласида ҳал қилиниши лозим бӯлган асосий муаммо мавжуд.

Бу муаммо мусулмонларнинг ҳар хил фирқалари орасида асрлардан бери давом этиб келаётган  қарама-қаршиликлар, фарқлар ва ихтилофларни бартараф этишдан иборат. Зеро, бу ихтилофлар ҳар қандай ҳолатда  мусулмонларнинг зарари билан тугаган. 

Афсуски,  мусулмон мамлакатларнинг ӯзаро бирдамлигига ғов бӯладиган муаммолардан бири уларнинг турлича сиёсий қарашлари ҳисобланади. Айрим мусулмон давлатлари Ғарб билан яқинлашувни муваффақиятларининг гарови деб билишади. Агар бундай нотӯғри тафаккур бӯлмаганида, мусулмонлар бирдамлиги ислом душманларининг нуфузи ёхуд уларнинг турли шум ниятларини амалга оширишда мустаҳкам девор мисоли тӯсқинлик қилиши мумкин эди.

Кейинги ӯн йилликлар минтақадаги исломий давлатлар ӯртасидаги ишончсизлик руҳияси ҳамда уруш-жанжаллар душманлар томонидан зиддиятлар вужудга келтиришнинг натижаси эканлигини яқққол кӯрсатди. Уларнинг ҳийла-найранги минтақадаги бир қатор мамлакатларни нотинч  қилиб, вайронага айлантирди.

Бугунги кунда Америка ислом умматига қарши ӯзининг фитналарини ошкора намойиш этмоқда.

Афсуски,  мазҳабий ихтилофлар ва турли тоифалар ӯртасидаги жанг-жадаллар ислом жамиятини ижтимоий ва сиёсий муаммоларга юзлантирган. Бу масала эса нафақат ислом оламининг тараққиётдан орқада қолиши, балки исломий бирдамликнинг ҳам заифлашишига сабаб бӯлмоқда. Мусулмонларни олий мақсадларга интилишдан умидсизлантирмоқда.

Акс ҳолда, мусулмонлар ӯртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик сиёсатлари ҳамда муштарак сиёсатлар амалга оширилса, уларнинг минтақавий ва бутунжаҳон манфаатлари ҳимояланган бӯларди.

Шаксиз, Қуръони карим таълимотига амал қилган ислом олами бутун дунё учун бирдамликнинг намунасига айланиши мумкин.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари исломий ваҳдатнинг ӯттизинчи конференсиясида бу мавзуда буюрдилар: Бугун минтақада ӯзаро икки қарама-қарши ирода мавжуд. Булар "Ваҳдат" ва "Ихтилоф солиш" иродалари. Ана шундай нозик бир паллада бирдамлик бағишловчи дори сифатида Қуръони карим ва Расули акрам(с) нинг Илоҳий таълимотларига таяниш ислом оламидаги барча муаммоларни ҳал қилиш йӯлидир"

Шубҳасиз, ислом оламининг энг муҳим эҳтиёжи бирдамликдир. Мусулмонлар ва ислом олами Американинг шайтоний ҳийла-найранглари қаршисида ҳушёрликни қӯлдан бермасликлари лозим.

Америка бугунги кунда исломий қудратни синдириш, мусулмон мамлакатларни иқтисодий жиҳатдан заифлаштириб, ӯзига қарам қилиб олиш ва дунёга эгалик қилиш йӯлида янги-янги найрангларини ишга соляпти.

Ислом умматига  ӯз қадриятларидан узоқлашиш хавфи таҳдид солмоқда. Ислом дини ва Қуръони карим таълимоти аҳли башарнинг нажот ва икки дунё саодатига эришиш йӯлини кӯрсатиб берган. Бу йӯл эса мазҳабий ва тоифавий ихтилофларни йиғиштириб, динимиздаги муштарак қадриятлар соясида бирдамлик сари қадам босишдир.

Шарҳ