ноябр 13, 2019 13:47 Asia/Tashkent
  • Жабалий: ислом олами душманларга қарши кураш учун ваҳдат ва бирликкка эҳтиёж сезади

Эрон телерадиокомпанияси раисининг хорижий эшиттиришлар бўлими ўринбосари, Исломий Инқилобни мусулмонлар бирлигини кучайтиришини таъкидлаётганини баён қилар экан, ислом дунёси душманларга қарши кураш олиб бориш учун ваҳдатга эҳтиёж сезмоқда деб айтди.

Паймон Жабалий  Эрон телерадиокомпаниясида "Ваҳдат" ҳафтаси муносабатида  мусулмонларнинг суннат аҳли уламолари билан ўтказган йиғилишда  мусулмонлар ўртасида ихтилофлар яратиш учун душманларнинг фитналарига тўхталиб,  ўз фитналарини ижро этиш мақсадида йирик маблағлар ажратиш орқали англияликлар вужудга келтирган "шиа" ва саудия-сионистик режимлар яратган "сунний" мазҳаблари мусулмонларнинг турли мазҳаблари ўртасида ихтилфарларни яратишга қаратилган деб қўшимча қилди.

Жабалий шунингдек, ислом оламида ваҳдатни кучайтириш Эрон телерадиокомпаниясининг вазифаларидан эканлигига ишора қилиб, Эон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлимининг ҳатти -ҳаракатлари Эрон ислом жумҳуриятининг ривожланиши, ва ҳақиқатларини ошкор этишига қўшимча,  фитна солувчи ва гумроҳ бўлган оқимларга қарши кураш олиб боришга ҳам қаратилган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ