ноябр 13, 2019 16:29 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқининг муқовимат кучлари АҚШ фитналарини мағлуб этди

Эрон ислом жумҳурияти президенти, АҚШ давлатини Эрон халқига зарба ва зарар етказиш учун бошланган фитналарига ишора қилиб, Эрон халқининг қарши кураши ва муқовимати АҚШнинг барча фитналарини мағлуб бўлишига замин яратди деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти , давлат делегацияси йиғилишида, Эрон халқи, қарши кураш ва муқовимат билан душманларнинг барча фитналарини нобуд этиб душманлар қаршисида ҳеч қачон таслим бўлишмайдиганини тасдиқлади деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний бутун жаҳон мусулмонларини ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/  ва ул зотнинг неваралари Имом Жаъфар Содиқ /а/ валодат кунлари муносабати билан табриклаб,  ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ бутун мусулмонлар учун  ваҳдат намунаси бўлгани дек, шиа мазҳабидаги мусулмонларнинг 6 чи имоми Ҳазрат Жаъфар Содиқ /а/ ҳам барча мусулмонлар учун ибраб намуна ва ўрнакдир деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Имом Содиқ /а/ шиа ва суннут аҳли ва бутун ислом олами учун ҳақиқатни баён этувчи ва дунёда зиё таратувчи имом эканлигига тўхталиб,  Имом Содиқ /а/ мактабларида физика, химия, табиатшунослик ва фалсафа илмлари мавжуд бўлган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ