ноябр 13, 2019 17:31 Asia/Tashkent
  • Генерал Саломий: Эроннинг ахборот -коммуникация қудрати душманларни қўрқувга солган

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони Эроннинг ахборот ва коммуникация қудрати душманларнинг қўрқув ва ҳаросига сабаб бўлганини айтди.

Бугун Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий  Теҳронда " Ахборот ва коммуникация жомеасининг 4 чи йиғилишида  Эрон ислом жумҳуриятига қарши думанларнинг турли таҳдидларига тўхталиб, " Омаднюс" сайти етакчисини қўлга олингани аниқ ва ҳушёрлик билан тузилган режанинг натижасидир деб изоҳлади.

Генерал Саломий ўз сўзларида  душманнинг психологик уруши ва амалиётини била олиш зарурлиини таъкидлаб,  ахборот -коммуникация қудрати  превентив ҳаракталарнинг асоси бўлиб, қарши кураш харажатларини камайтиради ва жомеада хавфсизлик ва тинчликнинг кафили ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Исломий Инқилоб соқсилар корпуси 14 октябрь куни ўтказган амалиётида  душман ОАВ-и вакилларидан бири ва "Омаднюс" сайти раҳбари Руҳуллоҳ Замни қўлга олганди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпусис умумий идорасининг баёниясида, шунингдек,  душманнинг  тегишли жосуслик ташкилтларининг ҳимояти остида бўлган  ва кечаю кундуз турли тарзда ва бир неча томонидан хавфзлиги ҳимоя этилаётган Руҳуллоҳ Зам  Эрон соқчилар корпуси ташкилоти томонидан ушланди дея келтирилганди.

Ёрлиқ

Шарҳ