ноябр 14, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • Теҳрон шаҳри Халқаро Исломий ваҳдат  конференциясини мезбонлик қилмоқда

Бугун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида " Масжидулақсони мудофаа қилишда ислом умматининг бирлиги" шиори остида 33-чи Халқаро Исломий ваҳдат конференцияси иш бошлади.

Дунёнинг 90 мамлакатидан келган 400 нафар сиёсий шахсиятлар, олимлар ва университет устозлари иштирокида ўтказилаётган  Халқаро йиғилишда  ислом дунёсининг энг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашилиши кутилмоқда.

33 чи Халқаро Исломий ваҳдат  конференциясида исломий мазҳаблар яқинлашувида катта ҳисса қўшган 10 нафар шахсият таништирилиб,   мазҳаблар яқинлашувида ўз улушини қўшган  5 нафари тақдирланади.

Шунингдек  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари билан учрашиш, муқовимат гиламининг тақдимоти,  мазҳаблари яқинлашуви ютуқлари кўргазмаси,  зўравонликка қарши кураш мавзуси доирасида муқовимат ҳаракати  шаҳидлари хотираларини эъзоллаш, бу арсадаги фаол аёллар ва ёшларни тақдирлаш, Исломий ваҳдат конфренециясининг дастурларидан ҳисобланади.

Шу йилги Халқаро Исломий ваҳдат конференциясида  4 комиссия ва 16 йиғилиш ташкил этилади ва уларнинг  хусусияти  муқовимат арсасидаги ёшларга алоҳида эътибор беришга қаратилган.

Кеча 33-чи Халқаро Исломий ваҳдат конференциси меҳмонлари Эрон Исломий жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг пок ҳарамларига бориб ул зот  қабрларини зиёрат қилишди.

Халқаро Исломий ваҳдат конференцияси яна икки кун давом этади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ