ноябр 14, 2019 13:49 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Фаластин ва Қуддуси шариф ислом дунёсининг энг асосий масаласидир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Фаластин ва Қуддуси шарифни ислом оламининг энг муҳим мавзуси эканлигини таъкидлаб, ислом дунёсининг оммавий афкори душманларга Фаластин ва Қуддуси шарифни масалаларини унутилишига ижозат бермайдилар деб изоҳлади.

Эрон президентлик идораси сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ,  Теҳронда 33-чи Халқаро Исломий Ваҳдат конференциясини очилиши маросимида  ислом дунёсининг ҳушёрлиги ва ўйғониши соясида АҚШ ва сиоинстик режим сиёсатларини қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб,  минтақадаги АҚШнинг шум ва ёвуз фитналари Афғонистон, Ироқ ва Яман халқларини оммавий қирғин бўлиши ҳамда исломий мамлакатлар ўртасида ихтилофларни вужудгаткелтирмоқда деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Фаластин сарзаминларини фаластинлик ва минтақадаги қаҳрамон мусулмонлари томонидан озод этилиши зарурлигига тўхталиб, ёш авлод  АҚШ ҳеч қачон минтақаа мусулмонларининг дўсти эмаслиги ҳамда минтақа муаммолари фақат халқ томонидан ҳал этилиши мумкинлигига ишонч ҳосил қилишлари лозим деб аниқлик киритди.

Эрон президенти  баъзи исломий мамлакталарни сионистик режим билан ярашиши ҳамда  мусулмонлар ва муқовимат ҳаракатларига қарши бу босқинчи режим жосуслик имкониятларидан фойдаланаётганидан афсусланиш изҳор этиб, Эрон ислом жумҳурияти  Фаластин халқини ҳимоя қилишда душманлар, яъне АҚШ ва сиоинстик режимга қарши курашнинг олдинги чизиғидадир деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ