ноябр 14, 2019 18:06 Asia/Tashkent
  • Ваҳдат исломнинг душманлар устидан ғалаба қилиш рамзидир (2)

Узоқ ӯтмишдан бугунги кунгача мустабид қудратлар ислом олами устидан ҳукмронлик қилиш учун ҳаракат қилиб келмоқдалар. Улар бу шум мақсадларини амалга ошириш учун мусулмон фирқалари орасида ихтилоф солиш каби найранглардан фойдаланмоқда.

Совуқ уруш йиллари ислом олами дунёдаги улуғ қудратларнинг муҳим рақобат майдони эди. Бугунги кунда Америка янги Ӯрта шарқ тарҳини амалга ошириш мақсадида  билвосита  жангларни кенг авж олдириб, қавм, миллат ва мазҳаб асосида ихтилоф солиш йӯли билан ислом давлатларини парчалаб, ӯзининг шум ниятини амалга оширишга бел боғлаган.Бундан кӯзланган асосий мақсад ислом оламини ӯзига тиз чӯктириш ва унинг бойликларини талон-тарож қилишдан иборат.

Американинг босқинчи сионистик режимни ҳимоя қилишга қаратилган золимларча  биртомонлама сиёсатлари натижасида мусулмон уммати ӯртасида бирдамликнинг мавжуд эмаслиги сабабли миллионлаб диндошларимиз овораю сарсон бӯлишди. Бу золимларча сиёсат ислом оламига жиддий зарбалар етказди.

Америка бошлиқ Ғарб мамлакатларининг ғаразли сиёсатларидан зарар кӯрган мусулмон давлатларнинг айримлари Форс кӯрфазида жойлашган.

Минтақа тарихига назар солган киши асрлар давомида Форс кӯрфазидаги мусулмон давлатлар уларнинг табиий бойликларига кӯз олайтирган ажнабий қудратларнинг рақобат майдони бӯлганини англаб етади. 

Форс Кӯрфази Осиё қитъасининг углеводородлар захираси энг кӯп бӯлган ҳамда геополитик ва стратегик нуқтаи назардан ӯта аҳамиятли минтақаси ҳисобланади. 

Исломий мамлакатлар гарчи миллий мустақилликни қӯлга киритиб, табиий бойликларга ӯзини таъминлаш даражасида эга бӯлишсада, аммо ӯзларини жаҳон қудратларидан мудофаа қилиш учун ёрдамга эҳтиёж сезишади. Сӯнгги 30 йил давомида биргина араб давлатларининг ӯз мудофаалариу чун сарфлаган харажатлари 18 миллиард доллардан кӯпдир.

 Ваҳоланки, ислом олами жуда улкан яширин қудратга эга. Бу қудрат мусулмон умматининг бирдамлиги ва ислом динининг асосий таълимотида ниҳон. Издошларини ӯқиб-ӯрганишга ва қавмий, гуруҳий ҳамда мазҳабий тассублардан воз кечиб, аҳли китоб билан бирдамликда яшашга тарғиб қилган ислом таълимоти Қуръони карим таъбири билан айтганда" одамларнинг қӯл-оёқ ва бӯйнига солинган занжирларни пора-пора айлаб", улуғ бир тамаддуннинг ривожланиш заминаларини вужудга келтирди. 

Ислом оламининг асосий қудрати мусулмонлар ӯртасидаги диний қадриятларнинг муштараклигидир. Бу муҳим имкониятдан мусулмон уммати иқтисодиётини ривожлантириш, яшаш шароитларини яхшилаш, халқаро миқёсда ислом оламининг нуфузини юксалтириш ҳамда унинг қӯлдан кетган обру-эътиборини қайта тиклаш жараёнида муносиб фойдаланиш лозим. Афсуски, исломий мамлакатлар ӯзларининг ички ва ташқи сиёсатларини қайта қурмагунча ӯз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун халқаро имкониятлардан фойдалана олмайдилар.

Халқаро ва минтақавий вазиятдан келиб чиқиб қатъият билан айтиш лозим, ислом олами бошқа юртларга оқиб кетаётган сармояларини йиғиб олиши учун минтақавий ташкилотларга эҳтиёж сезмоқда. Бу жабҳада ӯзаро ҳамкорлик мақсадида меҳнат ва  инвеститсия каби омилларни сафарбар қилиш ҳамда доллар ва бошқа ажнабий пулларнинг яккаҳокимлигига чек қӯйиб, миллий валюталардан фойдаланиш исломий мамлакатлар иқтисодиётининг асосий эҳтиёжларидир. 

 

Шарҳ