ноябр 16, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳотамий: мудофаа қудратини ошириш АҚШ санкцияларига қарши курашнинг ягона йўлидир

Эрон Мудофаа вазири, Эронга қарши АҚШнинг бирёқлама санкциялари қаршисида тура олиб қарши курашнинг ягона йўли, барча муҳим соҳалар айниқса мудофаа қудратни ошириши ва кенгайтиришида эканлигини маълум этди.

Бугун Эрон мудофа вазири Амир Ҳотамий  исломий жумҳуриятга қарши зўравон қудратларнинг ёвузликларига ишора қилиб,  бугунги кунда душман Эрон халқига зарар етказишни мақсад қилган деб айтди.

Генерал Ҳоатмий ўз сўзларида зўравон қудратлар бор куч-қудрати ҳамда  ўз иттифоқчилари ёрдамида Эрон ислом жумҳуриятининг иқтисодий, сиёсий , маданий дастурлари ва  инфратузилмалари айниқса ҳарбий системасига таъсир ўтказиш учун ёлланмаларни ишга олишга ҳаракат қилмоқда.  Шунингдек бугунги даврда урушлар ва қарамақаршиликлар арсасида маълумотларга қўл топиш урушдаги устунликнинг энг асосий унсури ҳисобланади деб изоҳлади.

Эрон мудофаа вазири шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятига қарши АҚШ бошчилигидаги душманларнинг фитналари  турли жабҳаларда қаттиқ мағлуб бўлган аммо душманлар исломий Эронга зарба бериш учун барча йўллардан фойдаланишни давом эттирмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ