ноябр 16, 2019 18:34 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг буюк мақсади: Инқилобнинг иккинчи қадамида янги тамаддун яратиш. (Замонавий фан ва технологиялар соҳасида улкан қадамлар ташлаш)

"Иқтисод ӯта муҳим омилдир. Қудратли иқтисод мамлакатнинг бошқалар нуфузи ҳамда босимларини йӯққа чиқаришнинг ҳисобланади. Заиф иқтисод эса бошқалар нуфузи ва босимларига тан беришга сабаб бӯлади". (Исломий Инқилоб муаззам Раҳбарининг стратегик баёнотларидан парча)

Исломий Инқилоб  муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаи  ҳазратлари кейинги ҳар бир йилни алоҳида номлаш билан бир қаторда иқтисод соҳасидаги стратегияни амалга ошириб келмоқдалар.

Бундан бир йил олдин Эрон Исломий Инқилоби ӯзининг 40-йиллигини нишонлаш пайти Исломий Инқилоб  муаззам Раҳбари шонли Инқилобнинг кейинги босқичи, яъни иккинчи қадамини эълон қилдилар.

Ул ҳазрат   Исломий Инқилобнинг меваси бӯлган Эрон ислом жумҳуриятининг 40-йиллик босиб ӯтган шонли йӯлида қӯлга киритилган улуғ муваффақиятларни таъкидлаб, ривожланишнинг юксак чӯққиларини эгаллаш стратегиясини баён этдилар.

1970 йиллардан бошлаб иқтисодий хавфсизлик қудратнинг бир омили сифатида тилга олиниб, бу нарса халқаро муносабатларда ҳам муҳим аҳамият касб этиб келмоқда.

Фунбашининг фикрича иқтисодий хавфсизлик яширин қудратдир.

Клоусс Кнор уни куч ишлатмасдан нуфуз қилиш, Роберт Коҳане эса бу тушунчани натижаларни бошқариш қудрати дея шарҳлаган.

Жозеф Ной иқтисодий хавфсизликни юмшоқ қудрат, Сюзан Странж эса уни тизим қудрати деб атайди.

Иқтисодий хавфсизлик мамлакатларнинг иқтисодий ривожланиши ва миллий ишлаб чиқаришни ҳимоя қилиш мезонига боғлиқ. Бу кӯрсаткични уч муҳим омил: миллий ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ишсизлик ва инфляция даражасига қараб белгилашади.

Бугунги кунда дунёнинг кӯпгина мамлакатлари хом ашё ва моддий  бойликларга эга. Мисол учун Африка мамлакатлари жуда кӯп моддий бойликларга эга. Уларда ишчи кучи ҳам кӯп. Аммо инвестиция ва замонавий технологияларнинг етишмаслиги сабабли улар ӯз бойликларидан фойдаланиб, замонавий маҳсулот ишлаб чиқаролмайдилар.

Япония ва айрим Европа мамлакатларида эса юксак технология ва ишчи кучи етарли, аммо хом ашё етишмайди.

Шу сабабли айтиш мумкинки, инсоний ва моддий захиралардан унумли фойдалана билган мамлакатларгина иқтисодий хавфсизликни қӯлга киритишлари мумкин.

Исломий Инқилоб  муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаи  ҳазратлари 1397 ҳижрий йил 22 баҳман маросимларидан кейинги ӯзларининг муҳим баёнотларида Исломий Инқилобнинг меваси бӯлган Эрон ислом жумҳуриятининг 40-йиллик босиб ӯтган шонли йӯлида қӯлга киритилган улуғ муваффақиятларни таъкидлаб, Эрон халқига бу порлоқ йӯлни давом эттириб, “Буюк Эронни қуриш учун буюк жиҳод қилиш”ни   тавсия қилдилар.

Исломий Инқилобнинг 40 йиллик тажрибасини ӯзида мужассамлантирган бу баёнотда илм-фан ва замонавий технологияларга  муҳим эътибор қаратилган.

Ӯтган қирқ йиллик тажриба шуни кӯрсатадиким, Исломий жумҳурият душманларининг  энг улкан ҳамласи  Эрон халқига нисбатан жуда кӯп санксияларнинг жорий қилиниши бӯлди. Бу санксиялардан мақсад Эрон халқини ҳолсизлантиришдан иборат эди. Аммо золимларча босимларга қарамай миллий ишлаб чиқаришнинг айрим соҳаларида илм-фан ва инноватсион ғояларнинг ривожланиши душманларнинг умидини чӯнг қайғу ва умидсизликка айлантирди.

Инқилобнинг иккинчи қадамида бу мавзунинг алоҳида таъкидланиши Исломий Инқилоб  муаззам Раҳбарининг илм-фан ва тадқиқотларга муҳим эътибор қаратишидан далолат.

Қайд қилиш жоизким, Эронда илмий тадқиқотлар даражаси дунёнинг ӯртача кӯрсчаткичидан анчайин юқори.

Кейинги йигирма йил давомидаги  илмий юксалиш Эронни жаҳоннинг икки юздан ортиқ мамлакати орасида ӯн олтинчи  ӯринга  кӯтарди. Ҳатто фандаги айрим энг замонавий соҳаларда Эроннинг биринчилардан эканлиги кузатувчиларни лол қолдирди. Улар санкцсиялар босими остидаги бир мамлакатда бунчалик илмий тараққиётнинг мислсиз суръатига қойил қолишди.

Исломий Инқилоб  муаззам Раҳбарининг таъкидлашларича: Айтиш лозимки, муваффақият билан босиб ӯтилган бу шонли йӯл  порлоқ келажакнинг ибтидосидир. Биз ҳали дунё илм-фани чӯққиларидан анча орқадамиз. Бу чӯққиларни эгаллашимиз лозим. Энг муҳим соҳаларда илм-фаннинг бугунги сарҳадларини босиб ӯтишимиз керак. Биз бу босқичдан ҳали анча орқадамиз. Биз бу йӯлни нӯлдан бошлаганмиз.

 

 

 

 

 

Шарҳ