декабр 03, 2019 17:11 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Осиё ғарбидаги давлатлар  минтақада тинчликни ўрнатиш учун муҳим рол ўйнашиши зарур

Эрон президенти Осиё ғарби-Яқин шарқ давлатларини минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш ва мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашши зарурлигига тўхталиб, Эрон бу йўлда " Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасини таклиф қилган деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда  Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф бин Алавийни қабулқ қилганида,  минтақа мамлакатлари ва халқлари ўртасида биродарлик, дўстик ва ҳамкорликдан бошқа йўл мавжуд эмаслигига ишора этиб,  ҳамкорликларни кенгайтириш билан минтақа хусусан Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози хавфсизлигини сақлаш  ва бегоналарни аралашишига йўл қўймаслик даркор деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний  Яман бўҳронини минтақадаги муҳим масалардан эканлигига тўхталиб,  Яман уруши нотинчликлар, вайронгарчилик, халқни оммавий қирғин бўлиши, икки мамлакат халқи ўртасида душманлик ва кина- адоват ҳамда Яман яхлитлигини таҳдид қилишдан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган деб эълон этди.

Эрон президенти  Европа ва АҚШ давлатларини Яманда тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга умуман қизимайдигани ва улар ҳардоим қурол- яроқ сотиш пайида бўлганига ишора этиб, минтақадаги барча давлатлар  Яман урушини зудлик билан тўхтатишга ҳаракат қилиб, яманлик гуруҳлар ўртасидаги тинчлик музокаралари йўли билан бу мамлакатда хавфсизлик ва тинчликни ўрнатишлари лозим деб қўшимча қилди.

Руҳоний ўз сўзларида  Эрон қарашидан қўшни мамлакатлар ва Саудия Арабистони билан алоқаларни қайта тиклашда ҳеч қандай муаммо йўқлигини баён этиб,  Сурия, Ироқ ва Ливандаги Саудия Арабистони режимининг сиёсатлари  ҳеч қандай натижа келтирмади ва бу мамлакат масъуллари ўз сиёсати йўналишини ўзгартиришлари керак деб айтди.

Эрон президенти  Умон давлатини  минтақадаги Эрон савдо иқтисодий ҳамкорликлари учун махсус марказга айланиши мумкинлигини таъкидлаб, иккитомонлама ҳамкорликларини кенгайтиришни зарурий бир амр эканлигини қайд этди.

Уммон ТИВ раҳбари  Юсуф бин Алавий  ҳам Эрон ва Уммон ўртасидаги ҳамкорликларини минтақа манфаатида бўлганини баён қилар экан, Эрон давлатининг "Ҳурмуз тинчлиги" лойиҳасини таклиф этишдаги ташаббуси  минтақа мамлакатлари хавфсизлиги ва барча томонларнинг манфаатида бўлишига шубҳа йўқ деб эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ