декабр 07, 2019 18:49 Asia/Tashkent
  •  Табобат туризми (5)

Бу дастуримизда Теҳрондаги Муҳиби Кавсар шифохонаси ҳақида сӯз юритамиз.

Дунёнинг ривожланган иқтисодиётга эга бӯлган кӯпгина мамлакатларида соғлиқни сақлаш соҳасида хайрия маблағлари асосида фаолият юритадиган улкан муассасалар мавжуд. Эронда ҳам “Муҳиб” нодавлат ташкилоти соғлиқни сақлаш соҳасидаги илғор муассасалардан бири ҳисобланади. Хусусий ширкатлар ва давлатнинг ҳамкорлигида қурилган бу муассаса мизожларга арзон ва сифатли медицина хизмати кӯрсатиш мақсадида бунёд этилган. Бу муассаса бугунги кунда “Муҳиб холдинги” дея юритилади.

Image Caption

Муҳиб холдинги аллақачон Теҳронда учта илғор касалхонани таъсис этган. Булар “Муҳиб Кавсар”, “Муҳиб Меҳр” ва “Муҳиб Ёс” шифохоналаридир.

2014 йил ӯз фаолиятини бошлаган “Кавсар”  касалхонаси 11 қаватли бинода жойлашган бӯлиб, 128 ётоқ жойи, 32 махсус ётоқ жойи ва 12 жарроҳлик хонасига эга.

Image Caption

Муҳиб Кавсар касалхонаси шунингдек, лаборатория, рентгеноскопия, физеотерапия, клиник ва параклиник хизматлар каби бӯлимлардан иборат бӯлиб, бу бӯлимларнинг барчаси энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган. Икки жарроҳлик хонасига эга лапараскопия бӯлими эса Европа Иттифоқи томонидан расман тан олинган Осиёдаги илк марказ ҳисобланади.

Касалхонанинг жарроҳлик зали энг замонавий микроскопик, скопик(Эндоскопия ва лапараскопия) лазер ва тошни парчалаш каби асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган. Бу шифохонада реконструктив, пластик, ортопедик, умуртқа поғонаси, бош мия ва асаб системаси, гинекологик жарроҳликлар амалга оширилади.

Табобат туризми бугунги кунда дунёнинг етакчи саноатларидан бирига айланган ва Эрон ҳам бу соҳада улкан муваффақиятларни қӯлга киритган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан чет эл фуқароларига сифатли медицина хизмати кӯрсатиш ижозатномасини олган касалхоналарнинг сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Табобат туризми соҳасида фаол амал қилаётган касалхоналардан бири Муҳиб Кавсар касалхонаси ҳисобланади.

Муҳиб Кавсар касалхонасида табобат оладиган чет эллик беморлар жуда яхши имкониятлардан фойдаланишади. Бу бӯлимда 5та умумий ва 18 та бир кишилик VIP ётоқхона мавжуд. Умумий ётоқхонада беморларнинг шериклари ҳам яшашлари мумкин. Ётоқхона хоналари телефон, интернет, телевизион, холодилник, шкаф, ҳожатхона  ва душ билан жиҳозлантирилган.

Image Caption

Эроннинг тиббий муассасаларида даволаниш мақсадида ташриф буюрган беморлар қуйидаги ҳужжатларни ӯзлари билан бирга олиб келишлари шарт: паспорт, радиологик ва ултратовуш тадқиқотлари натижалари, компютер томографияси, лаборатория натижаси.

Бу натижалар асосида даволовчи врач касалликнинг ривожланиш динамикаси ва унинг олдини олиш учун қайси усул ва дори дармон қӯлланилгани ҳақида маълумотга эга бӯлади.  

Ҳабиб Кавсар  касалхонасига Осиё ва Араб мамлакатлари, Марказий Осиё, Африка ва айрим ҳолатларда Европалик беморлар мурожаат қилишади. Шу сабабли касалхонада араб, инглиз, фрацуз тиллари таржимонлари бӯлиб, улар беморлар ва беморларнинг шерикларига малакали хизмат кӯрсатишади.

Даволаниш жараёнида бемор доимий равишда назоратда бӯлади, касалхона мулозимлари ҳар куни унинг ҳолини сӯраб, барча истакларини амалга оширишади. Хулоса, хорижлик беморлар касалхонага қабул қилинган кунидан то соғайиб кетгунича касалхона мулозимларининг назоратидир. Улар ҳатто ӯз ватанларига қайтган пайти ҳам касалхона мулозимлари билан телефон орқали боғланиб, малакали маслаҳатлар олишади.

Азизлар, касалхонанинг вебсайти http://www.kowsarhospital.com га мурожаат ва +98-42193628 ҳамда 0921183639 қӯл телефонига қӯнғироқ қилиб янада кӯпроқ маълумот олишингиз мумкин.

Касалхонанинг адреси: Теҳрон шаҳри, Саййид Жамолиддин Асадободий хиёбони 23-кӯча, Фарҳонипур кӯчаси, Шафақ боғининг ёнида.  

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ