декабр 08, 2019 11:41 Asia/Tashkent
  • Зариф: эронлик олимларнинг илмий ютуқлари душманлар кўзига санчилган тикандир

Кеча Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбари АҚШ қамоқхонасидан озод этилган эронлик олим Масъуд Суаймонийни кутиб олиш маросимида Теҳроннинг Меҳробод аэропортида билдирган сўзларида АҚШ давлати ўтган 40 йил ичида Эрон ривожланиши ва тараққиёти йўлига тўсиқ яратишга уринди, аммо ҳардоим мувафаққиятсизликка учради деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Муҳаммаджавод Зариф  эронлик олим доктор Сулаймоинйни  сабабсиз 14 ой давомида АҚШ томонидан гаровга олинганини эслатиб, эронлик олимларнинг илмий ютуқлари Эрон халқи душманлари кўзига санчилиган тиканга ўхшайди деб қўшимча қилди. 

У ўз сўзларида  АҚШ давлати бир неча маротаба  доктор Сулаймонийга  Эронга қайтиш  ва ё қамоқда қолиш ўрнида  АҚШда қолишини таклиф этганди аммо ушбу ватансевар олим бундай таклифларнинг барчасини рад этди деб изоҳлади.

Доктор Масъуд Сулаймоний ҳам  мухбирлар тўпламида АҚШда асирликка олинганига тўхталиб АҚШнинг мақсади Эрон халқига қарши душманона сиёсат олиб боришдир деб таъкидлади.

Масъуд Сулаймоний шунингдек,  АҚШ масъуллари  бошқа маҳбусларни менга яқинлашмаслиги учун  мени террорчи сифтада таништиришга уриндилар, аммо ҳеч ким уларнинг ушбу иддаоларига ишонмади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Эрон Ташқи ишлар вазирлиги,  Эрон хавфсизлик ва суд органлари ҳамкорликларининг саъй-ҳаракталари ва сўраб сўраштириши билан  Швецария давлатининг дипломатик ҳамкорлиги жараёнида  АҚШнинг ноқонуний санкцияларини айланиб ўтишда  иддао қилиниб қўлга олинган эронлик  олим Масъуд сулаймоний  14 ой АҚШ қомоқхонасида ҳибсга олинганидан кейин озод этилди.

Шунингдек  Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши ҳамда Эрон суд ва хавфсизлик органларининг ҳамкорлиги ва розилиги билан  жосусликда айбланиб Эронда қамоққа олинган АҚШлик Жоу Ванг исломий мурувват ва кечиримлилик асосида озод этилиб,  АҚШга қайтиши учун Швецрия масъулларига топширилди.

Ёрлиқ

Шарҳ