декабр 08, 2019 13:34 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 1399 /2020/ йилги бюджети нефт қарамалигидан қутулади

Эрон президенти доктор Ҳасан Руҳоний давлатнинг келаси йилдаги 484 минг миллиард туманлик бюджетини парламетга топшириши чоғида келаси йилги давлат бюджетини олдинги йиллар дек нефтга унча қарам бўлмаслигини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида  душманлар, санкцияларни кучайтириш йўли орқали Эрон халқини ноумид қилиш ва давлатини эса ўз лойиҳаларини ижро этиши йўлига тўсиқ яратиш мумкин деган хом хаёлда эдилар аммо душманларнинг барча фитналари мағлуб ва  ўзлари ноумид бўлдилар деб эълон этди.

Шунингдек  Эрон ислом жумҳуриятининг дастурлар ва бюджет ташкилоти раиси Муҳаммадбоқир Навбахт  сўзлаган нутқида  келаси йилги давлат бюджетини  нефтга нисбатан энг кам қарам бўлгани ва   ҳозирги бюджет ва давлат харажатларида нефт даромадларидан ҳатто бир риёл ҳам сарфланмаслигини қўшимча қилди.

Муҳаммадбоқир Навбахт ўз сўзларида  нефт ўрнини тўлдирувчи манбаларни  3 манба яъне  энергетиканинг яшрин субсидиялари, солиқ ва давлат бойликларини кўпайтириш эканлигини маълум этди.

Эрон нефтига қарши АҚШ санкциялари  Теҳрон давлатини  хом нефт даромадларига бўлган қарамликни камайтириш учун  саъй -ҳаракатларини янада кучайтиришига сабаб бўлди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ