декабр 08, 2019 14:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасида иккита ҳамкорлик ҳужжат имзоланди

Эрон ислом жумҳурияти Халқаро кўргазмалар акционерлик компанияси ижроий директори Ўзбекистонда Эроннинг илк ихтисослашган кўргазмасини ўтказилиши ҳақида хабар бериб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида божхона ва стандартлаштириш соҳаларида иқтисодий ҳамкорлик ҳужжат имзоланганини эълон этди.

Эрон ислом жумҳурияти Халқаро кўргазмалар акционерлик компанияси ижроий директори Баҳман Ҳусейнзода  бу кўргазмани Эрон ва Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорликлари қўшма комиссиясининг 13- чи йиғилиши билан бир вақтда бўлиб ўтишини эълон этар экан,  11-13  декбрь кунлари  Тошкентдаги  кўргазмалар комплекси  мазкур кўргазма ва Эрон-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик комиссияси йиғилишини мезбонлик қилишади деб изоҳлади.

Баҳман Ҳусейнзода шунингдек  мазкур кўргазма ва йиғилиш билан бир вақтда  икки мамлакат бозорлари билан танишиш ва B2B йиғилишларини ўтказилишини баён этар экан, йиғилишларда  Эрон ва Ўзбекистон ўртасида божхона ва стандартлаштириш соҳаларида иқтисодий ҳамкорлик ҳужжатларни имзоланишини таъкидлади.

У  Ўзбекистонда Эроннинг илк ихтисослашган кўргазмасини ўтказиш шаклига ишора қилиб,  мазкур кўргазмада 25 дан ортиқ  қурилиш, пулат, пойабзал, нефтохимия, нашриёт қадоқлаш  компаниялари  500 метр квадратдан ортиқ маконда ўз маҳсулотларини намойиш этишади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ

Шарҳ